Redmi Note 8 Pro SE чиқди – бир йилдан бери рейтинглардан тушмай келаётган смартфон янги талқинда!

  •   DiMaX
  •  3343
  •  11.08.2020 12:37

Redmi Note 8 Pro SE чиқди – бир йилдан бери рейтинглардан тушмай келаётган смартфон янги талқинда!

«Хитойча Apple»нинг арзончи брендига мансуб бултурги – Redmi Note 8 Pro флагмани ҳозиргача оммабоп ва харидоргир. AnTuTu бенчмаркининг ўтган ойдаги энг қудратли ҳамёнбоп смартфонлар глобал рўйхатида ҳам у учинчи ўринни эгаллаган!

ЎҚИНГ: Кутилмаган хавф: Xiaomi смартфонларида бармоқ изи сканерини ҳам камера қилиб ишлатса бўлар экан! («жонли» видео)

Xiaomi компаниясининг ўн йиллиги шарофати билан Redmi бренди мазкур кучли ва оммабоп смартфонни янги талқинда чиқариши ҳақида ёзган эдик. Redmi Note 8 Pro Special Edition (ёки Redmi Note 8 Pro SE) номли мазкур қурилма Twitter орқали намойиш қилинди:

Айтиш керакки, Redmi Note 8 Pro дастлаб тўрт хил – оқ, қора, яшил ва кўк рангли корпусларда чиқарилган эди. Redmi Note 8 Pro Special Edition деб номланган янги версия эса фақат корпусининг зарғалдоқ ранги билангина оригиналидан ажралиб туради. Xiaomi бу рангни расман Coral Orange деб номлаган.

Redmi Note 8 Pro Special Edition техник жиҳатларига кўра ўша ўтган йилги смартфон билан бир хил: MediaTek Helio G90T процессори, 6/64 ёки 6/128 ГБлик тезкор хотира...

ЎҚИНГ: Бешта нарх тоифасидаги энг зўр Android-смартфонлар (AnTuTu рейтинглари, 2020 йил июль)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!