Redmi Note 8 Pro'даги процессорни Kirin 810 ва SD 710 билан солиштириб кўрсатишди

Redmi Note 8 Pro'даги процессорни Kirin 810 ва SD 710 билан солиштириб кўрсатишди

Бир неча кун аввал MediaTek компанияси Redmi Note 8 ва Redmi Note 8 Pro смартфонлари Mediatek Helio G90T процессорига эга бўлиши айтилган реклама постерини эълон қилганди. Энди эса Xiaomi вице-президенти ва Redmi бренди раҳбари Лу Вейбинг ўзининг Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Redmi Note 8 ва Redmi Note 8 Pro смартфонларига чиндан ҳам шу платформа ўрнатилишини айтиб ўтди.

Изображение

Redmi’нинг расмий саҳифасида эса Mediatek Helio G90T базасидаги Redmi Note 8 Pro’ни Kirin 810 ва Snapdragon 710 процессорли смартфонлар билан таққосланган график жойланди.

Изображение

Айтиш керакки, Redmi негадир Note 8’ни 64 мегапикселлик илк смартфон дея реклама қилишни бас қилди ва асосий эътиборни унинг ўйин ўйнашдаги самарадорлигига қаратган ҳолда уни геймерлар смартфони деб атамоқда. Бу эса совутиш тизими мавжудлигига тўғридан-тўғри ишора бўлади.

Изображение

Изображение

 

Шунингдек, ишлаб чиқарувчи фойдаланувчилар 29 август куни тақдим қилинадиган смартфондан нима кутаётганлиги билан қизиққан.

ЎҚИНГ: "Жамоа! Бригада! Бизга қўшил!": Xiaomi, Vivo, Oppo ва Realme бирлашишди!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.