Redmi Note 8 қандай яратилишини биласизми?

Redmi Note 8 қандай яратилишини биласизми?

Xiaomi вице-президенти ва Redmi бренди раҳбари бўлган Лю Вейбинг 64 мегапикселлик янги смартфоннинг цехда йиғилаётган жараёни видеосини улашди.

Катта эҳтимол билан бу Note туркумининг навбатдаги модели – тўртта камера датчикига эга Redmi Note 8 бўлиши мумкин. 15 кун аввал ушбу моделни тўлиқ ишлаб чиқариш жараёни бошлаб юборилганди.

Видеога кўра, қурилма силжийдиган механизмга эга эмас. Шу сабабли селфи-камера олд панелдаги томчисимон кемтикда жойлашса керак.

Айни дамда Redmi Note 8 махсус синовлардан ўтказилмоқда. Бу эса смартфон намойиши тез орада бўлиб ўтишидан дарак беради.

ЎҚИНГ: Google Huawei nova 5T экрани 5.5" бўлишини очиқлади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!