Redmi Note 8 смартфони янгиланган талқинда чиқяпти

Redmi Note 8 смартфони янгиланган талқинда чиқяпти

Redmi бир неча кун олдин бутун дунё бўйлаб 25 миллион дона Redmi Note 8 смартфонини сотганини маълум қилганди. Ушбу муваффақиятни нишонлаш учун компания смартфоннинг янгиланган талқини —  Redmi Note 8 2021 моделини чиқаришга қарор қилди.

ЎҚИНГ: 24–25 май кунлари Xiaomi, Redmi ҳамда Poco смартфонлари ва бошқа девайсларини 40% гача чегирма билан олиш мумкин!

Redmi'дагилар смартфоннинг тақдимот санасини очиқламаган бўлса-да, Twitter'да қурилма дизайни тизерини қолдирди.

Redmi улашган расмдан кўринадики, Note 8 2021 модели оригинал Note 8 сингари томчи камера кемтигига эга бўлади. Янги модель кўк рангда бўлиши ҳам айтиб ўтилган. Бошқа рангдаги опциялар ҳам бўлиши керак.

Постердан яна кўриш мумкинки, Note 8 2021'нинг чап томонида SIM карта уяси жойлашган. Қувват ва овоз назорати тугмалари эса кўринмаган, чунки улар ўнг томонда жойлашган.

Смартфоннинг қуйи ҳошиясида Redmi ёзуви бор. Бироқ суратда қурилманинг орқа томони кўринмаган. Балким, айнан орқа панелда янгилик қилингандир.

Оригинал Redmi Note 8 (2019)
Оригинал Redmi Note 8 (2019)

Redmi ҳозирча Note 8 2021 моделининг техник жиҳатларини очиқлагани йўқ. Бироқ олдинги хабарларга кўра, қурилма Helio G85 чипи, MIUI 12.5, 4,000 мАс аккумулятор, 22.5 ваттда тезкор қувватланиш имконияти ҳамда иккита — 4ГБ/64ГБ ва 4ГБ/128ГБ хотира конфигурациясига эга бўлади.

Note 8 2021'нинг орқа панелида тўртта камера бўлади. Уларнинг асосийси 48МП резолюцияга эга. Қолганлари эса ультракенг, макро ва сатҳ камералари.

ЎҚИНГ: ТераТаққос: Redmi Note 8 ҳамда Galaxy A20s смартфонларини очиб, ишлатиб кўрамиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!