Redmi Note 8 ва Note 8 Pro'га "бошқача" процессорлар ўрнатилади

Redmi Note 8 ва Note 8 Pro'га

Хабарингиз бор, яқин кунлар ичида Redmi смартфонларининг янги моделлари тақдим қилинади. Аниқроғи, 29 август санасига мўлжалланган маросимда Redmi Note 8 ва Redmi Note 8 Pro смартфонларини кўрсатишади.

Сиз аллақачон қурилмалар ҳақида бир нечта маълумотга эгасиз. Мисол учун, “катта” моделга 64 мегаписеллик камера, 18 ваттлик қувватлагич ва ўйин платформаси ўрнатилган бўлади.

Энди эса, охирги пункт бўйича янада аниқроқ маълумотлар бор. Айтилишича, Redmi’нинг иккала смартфонига ҳам Mediatek Helio G90T процессори ўрнатилади. Бу хақда Mediatek компанияси реклама постерида айтиб ўтилган. Процессорсоз тақдимот 29 август бўлиб ўтишини ҳам тасдиқлаган.

Смартфоны Redmi Note 8 и Note 8 Pro получат SoC MediaTek Helio G90T

Шундай қилиб, Redmi Note 7 ва Note 7 Pro тақдим қилинганига ярим йил бўлган бўлса-да, янги моделлар улардан сезиларли фарқ қилиши маълум бўлмоқда. Агар смартфонларга чиндан ҳам NFC ўрнатилса, унда, ишлаб чиқарувчи олдинга қараб ташланган қадам бўлар эди. MediaTek платформаси ҳақида эса, смартфонни синаб кўрмасдан туриб бирор нарса дейиш ножоиз.

ЎҚИНГ: "Тўрткўз" Redmi Note 8 Pro илк маротаба “жонли” суратларда намоён бўлди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!