Redmi Note 8T намойиш қилинди – унинг оддий Redmi Note 8’дан фарқлари қандай?

  •   DiMaX
  •  5468
  •  06.11.2019 17:28

Redmi Note 8T намойиш қилинди – унинг оддий Redmi Note 8’дан фарқлари қандай?

«Хитойча Apple» аввалроқ тақдим этган иккита – Redmi Note 8 ва Redmi Note 8 Pro смартфонлари Terashop.uz интернет-дўконимизда ҳам сотилмоқда. Ушбу туркумдаги яна бир – Redmi Note 8T модели эса расмий намойишдан аввал сотувга чиқиб улгурган.

ЎҚИНГ: Тақдимотидан аввал сотилаётган Redmi Note 8T’ни ишлатиб, Redmi Note 8 билан таққослаб кўрамиз! («жонли» видео)

Кутилганидек, бугун – 6 ноябрь куни корпорация ўзининг Redmi Note 8T моделини расман тақдим қилди. Xiaomi уни ўрта тоифали смартфонларнинг «юлдуз»и дея тавсифламоқда.

Мана, унинг асосий хусусиятлари:

Умуман олганда, бу модел Xiaomi Redmi Note 8 смартфонининг янгиланган вариациясидир. Унга контактсиз тўловларни амалга ошириш учун NFC чипи қўшилган. Шунингдек, аккумулятори 18 ваттлик тезкор қувватланиш технологиясига эга. Ташқи кўринишидаги фарқларини бўлса мана бу мақоламиздаги видеода кўрганингиз маъқул.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг яна учта смартфони барқарор MIUI 11’гача янгиланмоқда

Xiaomi Redmi Note 8T уч хил градиент тусдаги корпусларда ишлаб чиқарилади – кўк, оқ ва тўқ кул ранг.

Янги қурилма тезкор/ички хотираси 4/64 гигабайтлик конфигурацияда, 199 евро нархида таклиф этилади. Испания ва Италияда уни 8 ноябрдан, Францияда 13 ноябрдан, Германияда эса 15 ноябрдан харид қилиш мумкин бўлади. Кейинроқ Xiaomi Redmi Note 8T бошқа мамлакатлар бозорларига ҳам чиқарилади.

ЎҚИНГ: Redmi энг оммабоп смартфонининг Terminator талқинини чиқариб, янада арзон сота бошлади!

Корпорация янги моделининг хусусиятларини Европада ҳам муваффақиятли сотилаётган машҳур «ёнғоқчақар»Redmi Note 7 смартфони (сотиб олиш) билан таққослаб кўрсатган:

Redmi Note 8T моделининг Ўзбекистон бозорига қачон кириб келиши ҳозирча номаълум. Xiaomi компаниясининг аллақачон глобал сотувга чиққан аксарият смартфонларини эса 610 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz’дан сотиб олиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Redmi раҳбари: «Бу смартфон бозорда «портлаш» қилади!»

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!