Redmi Note 9 5G тақдимоти таклифномасига ҳақиқий қилич ҳам қўшиб беришяпти!

  •   DiMaX
  •  1147
  •  24.11.2020 11:56

Redmi Note 9 5G тақдимоти таклифномасига ҳақиқий қилич ҳам қўшиб беришяпти!

Xiaomi корпорациясининг арзончи суббренди 26 ноябрь куни Redmi Note 9 5G ҳамда Redmi Note 9 Pro 5G моделларини ва бир смартфонини намойиш этади. Redmi брендининг расмий анонсида буни «Уч мушкетёрга учта қилич» дея эълон қилишган.

ЎҚИНГ: Note 9 туркумидаги арзон 5G-смартфонлардан ташқари, 26 ноябрда Redmi яна бир девайсини намойиш этади!

Буни қарангки, ўша гап шунчаки мажозий маънодаги ўхшатиш эмас экан – компания мазкур тадбир таклифномасига ҳақиқий шамшир ҳам қўшиб юборибди! Xiaomi вице-президенти ҳамда Redmi бренди етакчиси Лу Вейбинг (Lu Weibing) ўзининг Weibo-аккаунтида эълон қилган суратлар шундан далолат бермоқда.

Redmi Note 9 туркумининг янги вакиллари тақдимотига бағишланган матбуот анжуманига таклифнома айнан шу кўринишда – жамланмага пўлат қилич ҳам киритилган. Xiaomi бундай таклифномани маҳаллий оммавий ахборот воситаларига ва блогерларга жўнатмоқда.

ЎҚИНГ: «UzAutoMotors»га қарши кампания бошлаган блогер Ички ишлар бўлимига чақирилди

Бундан ташқари, ушбу тадбир Florist Show номли гуруҳ қизлари иштирокдаги ток-шоу кўринишида ўтказлиши ҳам эълон қилинган.

Лекин ушбу ҳамёнбоп 5G-смартфонлардан ҳам олдин, бугун – 24 ноябрнинг ўзидаёқ Xiaomi корпорацияси ўзининг ҳамёнбоп девайслар чиқаришга ихтисослашган яна бир – Poco (ёки POCOPHONE) бренди остида бошқа бир смартфонни намойиш қилади. Ушбу гаджет Poco M3 деб номланган бўлиб, икки ҳафтадан бери энг оммабоп смартфонлар рейтингида етакчи бўлиб келаётир.

ЎҚИНГ: Xiaomi янги рекорди билан Realme’ни «жойига ўтирғизиб» қўйди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.