Redmi Note 9'нинг тақдимотдан олдинги суратлари билан танишинг

Redmi Note 9'нинг тақдимотдан олдинги суратлари билан танишинг

Xiaomi'нинг суб-бренди Redmi ўзининг Note 9 смартфонини бугун, 30 апрель куни онлайн тақдим қилиши режалаштирилган.

Айни дамда, мана шу тақдимотдан олдин қурилманинг афтидан расмий бўлган суратлари Тwitter'да пайдо бўлди.

Смартфон 2 хил сиғимли хотирага эга бўлиши айтилмоқда: 3/63ГБ ва 4/128ГБ.

Redmi Note 9'нинг орқа панели ва ҳошиялари пластикдан ишланган бўлиб, экран Gorilla Glass 5 шишаси билан қопланади. 6.53 дюйм диагоналли IPS LCD экран резолюцияси эса 1080х2340 бўлади.

MediaTek Helio G85 чипли девайс 5 020 мА/соат сиғимли аккумулятор ва 18 ваттли тезкор қувватлаш имконига эга.

Орқа панелда эса тўрт камерали модул бор. Модул 48 мегапикселлик, f/1.79 апертурага эга асосий, 8 МП f/2.2 ультракенг, 2 МП f/2.4 макро ва 2 МП сатҳ камераларидан таркиб топади. Селфи камера сифатида эса 13 мегапикселлик линза қўйилган.

ЎҚИНГ: 33 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига ҳозироқ MIUI 12 ўрната оласиз! (тайёр ҳаволалар)