Redmi Note 9T намойишидан аввал Redmi 10T сотувга чиқди. Xiaomi ҳайратда!

  •   DiMaX
  •  1842
  •  08.01.2021 16:01

Redmi Note 9T намойишидан аввал Redmi 10T сотувга чиқди. Xiaomi ҳайратда!

Xiaomi корпорацияси бугун – 8 январь куни Испанияда ўзининг Redmi Note 9T русумли янги смартфонини намойиш этяпти. Бу қурилма ноябрда Хитойда тақдим қилинган ҳамёнбоп Redmi Note 9 5G моделининг глобал версияси бўлиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Redmi Note 10 Pro 4G ҳам тайёр: унинг нимаси Galaxy Note 20 Ultra’дан олинган?

Redmi Note 9T гаджети Европадаги энг арзон 5G-смартфонлардан бири бўлиши керак. Лекин унинг расмий тақдимотидан ҳам олдин Amazon интернет-дўконида бошқа бир – ҳали мавжуд бўлмаган Redmi 10T смартфони сотувга қўйилди!

Xiaomi India бошқарувчи директори ҳамда глобал вице-президент Ману Кумар Жайн (Manu Kumar Jain) ўзининг Twitter-аккаунтида ёзишича, бундай смартфоннинг мавжудлиги Xiaomi ҳамда Redmi’нинг ўзи учун ҳам янгилик экан.

Шунингдек, у компания мухлисларини бу каби алдовларга учмасликка чақирган ва, Xiaomi’ники дея сотилаётган бирор маҳсулотни харид қилишдан олдин, шундай моделнинг бор-йўқлигини Xiaomi расмий сайти орқали текшириб кўришни маслаҳат берган.

ЎҚИНГ: Samsung чиқармаган Galaxy S21+ ҳамда S21 Ultra аллақачон Хитойда сотила бошлади! (+«жонли» суратлар)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!