Redmi оммабоп в арзон смартфонини 5G-версияда чиқаряпти – «жонли» сурат ва хусусиятлари!

  •   DiMaX
  •  1128
  •  06.11.2020 14:06

Redmi оммабоп в арзон смартфонини 5G-версияда чиқаряпти – «жонли» сурат ва хусусиятлари!

Xiaomi компанияси 30 апрель куни Redmi бренди остидаги тўққизинчи авлод фаблетларининг энг арзонини тақдим этган эди. Redmi Note 9 русумли ушбу смартфон бир қатор техник хусусиятлари ва 199 доллардан бошланувчи нархи билан кишини қувонтиради.

ЎҚИНГ: Redmi’нинг оммабоп смартфонига MIUI 12 муаммолар олиб келди

Компания шундан кейин ҳам мазкур туркумда бир нечта янги моделларни чиқарган, энди эса мазкур смартфонни 5G-версияда тақдим этмоқчи. Хитойлик таниқли инсайдер Digital Chat Station эса унинг хусусиятларини аниқлаб эълон қилди.

Инсайдерга кўра, Redmi Note 9 смартфонининг бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи талқини Xiaomi Mi 10T Lite моделига жуда ўхшаш бўлади. Бу «енгиллаштирилган» флагман бир ой аввал тақдим қилинган ва глобал бозорда аллақачон сотилмоқда. Лекин айни шу Digital Chat Station унинг ребрендинг қилинган варианти Redmi Note 10 модели сифатида чиқишини айтган эди.

Хулласи калом, янги смартфон процессори – Qualcomm Snapdragon 750G чипсети, 4820 мА/соатлик аккумулятори 33 ваттлик тезкор қувватлана олади.

ЎҚИНГ: Redmi’нинг янги флагмани бу жиҳатига кўра iPhone 11’дан ҳам зўр чиқди!

Шартли тарзда Redmi Note 9 5G деб аталаётган бу гаджет диагоналига 6.67 дюймлик, LCD-матрицали экранга эга. Дисплейда кадр янгиланиши адаптив хусусиятга эга, максимал частотаси эса 120 герцлик; унинг тасвир узатиш аниқлиги бўлса FHD+ форматида.

Интернетда аллақачон ушбу смартфон экранининг «жонли» расми ҳам тарқалди:

Xiaomi Mi 10T Lite моделининг бош камерасида асосий датчик 64 мегапикселлик бўлса, Redmi Note 9 5G смартфонида нақ 108 мегапикселлик Samsung HM2 сенсори қўлланади. Унинг олд камераси эса 16 мегапикселлик якка модулдан иборат.

Redmi Note 9 5G шу ойда ёки декабрда тақдим этилиб, бозорга чиқарилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi мисли кўрилмаган смартфон камерасини намойиш этди (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!