Redmi ўнинчи авлод энг арзон смартфонини бирйўла MIUI 12 билан чиқарди!

  •   DiMaX
  •  3262
  •  24.08.2020 14:55

Redmi ўнинчи авлод энг арзон смартфонини бирйўла MIUI 12 билан чиқарди!

Xiaomi корпорацияси 26 май куни Redmi 10X 5G смартфонини намойиш қилган. Кутилмаганда унинг янада илғор версияси – Redmi 10X Pro ҳам чиққан ва биз уларнинг ўзаро фарқларини таққослаб, видеосини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: AnTuTu июль рейтингида ТОП-учталикка кирган Redmi флагмани махсус версияда чиқяпти!

Юқоридаги иккаласидан ташқари, бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватламайдиган Redmi 10X 4G модели ҳам тақдим этилган эди. Гарчи қиёфаси иккита «оға»сига ўхшаб кетса-да, бу умуман бошқача смартфондир.

Бугун – 24 август куни мана шу Redmi 10X 4G смартфонининг очиқ савдоси бошланди. Бу хусусда Xiaomi Group China президенти ҳамда Redmi бренди раҳбари Лу Вейбинг (Lu Weibing) постер эълон қилган.

5G тармоғини қўллаб-қувватламайдиган бўлгани учун, Redmi 10X 4G моделида MediaTek Dimensity 820 эмас, балки MediaTek Helio G85 процессори қўлланган. Компания уни тезкор/ички хотирасига кўра икки хил вариантда таклиф этяпти: 4/64 гигабайтлиги тахминан 145 доллардан, 6/128 гигабайтлиги эса 175 доллардан сотилади.

Арзонлигидан ташқари, харидорлар учун қувонарли яна бир жиҳати шундаки, Redmi 10X 4G қадоқданоқ энг сўнгги – MIUI 12 график қобиғи билан чиқяпти. Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Учинчи босқичда MIUI 12’га янгиланувчи Xiaomi ва Redmi смартфонлари

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!