Redmi ўта юпқа ромли Smart TV A телевизорларини эълон қилди

  •   DiMaX
  •  409
  •  17.09.2020 10:51

Redmi ўта юпқа ромли Smart TV A телевизорларини эълон қилди

Xiaomi ўзининг ўн йиллик юбилейида жаҳондаги илк шаффоф телевизор – Mi TV Lux Transparent Edition моделини тақдим этган. Унинг биринчи партияси атиги бир сониядаёқ сотиб тугатилган бўлса, 16 августда савдога қўйилган иккинчи партия ҳам ўша куниёқ тугаб кетган.

ЎҚИНГ: Xiaomi дунёдаги илк шаффоф телевизорнинг асосий сирини ошкор этди

Энди эса бу компаниянинг арзончи бренди ўз ақлли телевизорларининг янги — Redmi Smart TV A туркумини чиқараётганини эълон қилди. Ишлаб чиқарувчи ушбу янги маҳсулоти ҳақида кўп маълумот бермаган, фақат уларни тез орада сота бошлашини айтган.

Redmi Smart TV A туркумига беш хил ўлчамли – диагоналига 32 дюймлик, 43 дюймлик, 50 дюймлик, 55 дюймлик ва 65 дюймлик телевизорлар киради. Реклама постерида кўриб турганингиздек, уларнинг барчасида экраннинг атрофидаги ромлар ўта юпқа.

Яна бир жиҳатини таъкидлаш ўринли: Redmi Smart TV A туркумидаги моделларнинг дизайни май ойида тақдим этилган ёшларбоп ва арзон Redmi Smart TV X series телевизорларини эслатади.

ЎҚИНГ: 4K-телевизорлар савдосида юксалиш: бозорнинг ярмини иккитагина компания банд этди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!