Redmi ўзининг илк ноутбукини тақдим қилди!

Redmi ўзининг илк ноутбукини тақдим қилди!

Хитойда бугун Redmi K20 ва K20 Pro  смартфонларидан ташқари бренднинг илк ноутбуки - RedmiBook 14'ни ҳам тақдим қилинди. Намойишда уни MacBook Air (2019) билан таққослаб кўрсатишди: бир неча ўхшаш хусусиятларга қарамасдан RedmiBook сезиларли равишда арзон баҳоланган.

ЎҚИНГ: Redmi дегани – фақат смартфон эмас: RedmiBook 14 ноутбуки ҳам шу ойдаёқ чиқади!

RedmiBook 14

RedmiBook 14 қалинлиги 17,95 мм ва оғирлиги 1,5 кг бўлган қулай металл корпусдан ташкил топган. Номидан англаганингиздек, қурилма юпқа ромлар билан ўралган, Full HD аниқлигидаги 14 дюмлик дисплейга эга бўлган. Ноутбукга шунингдек, рақамли блоксиз, тўлиқ ўлчамдаги клавиатура ва нисбатан катта тачпад ўрнатилган. Xiaomi ноутбукларидагидек, ишлаб чиқарувчи дизайн борасида минимализм йўналишида иш кўрган, аммо қопқоғининг ён қисмида бренднинг логотипи туширилган.

RedmiBook 14

Ноутбук Intel Core i5-8265U ёки Core i7-8565U процессорлари, 2 ГБ видеохотирали NVIDIA GeForce MX250 видеокартаси, 8 ГБ оператив хотирали DDR4 ва 256 ёки 512 ГБ SSD хотирали бир неча модификацияда ишлаб чиқарилади.

RedmiBook 14

Янги қурилмада битта USB 2.0, иккита USB 3.0, тўлиқ ўлчамли HDMI ва комбинацияланган аудиотирқиш мавжуд. Симсиз интерфейслардан Bluetooth 5.0 ва Wi-Fi 802.11ac (2,4 + 5 ГГц) қўлланган.

RedmiBook 14

RedmiBook 14’нинг энг арзон талқини Intel Core i5 процессор ва 256 ГБ хотиралиги бўлиб, 579 доллар нархда баҳоланган. Энг кучли Intel Core i7 процессор ва 512 ГБ SSD’ли версиясига эга бўлиш учун эса 723 доллардан воз кечишга тўғри келади.

ЎҚИНГ: Оригинал Xiaomi қулоқчинларини қалбакиларидан қандай фарқлаймиз?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!