Redmi раҳбари: «Бу смартфон бозорда «портлаш» қилади!»

  •   DiMaX
  •  3884
  •  23.10.2019 09:03

Redmi раҳбари: «Бу смартфон бозорда «портлаш» қилади!»

Oppo компанияси нархи 3000 юандан (420 АҚШ долларидан) юқори бўлган барча смартфонларини 5G-модем билан таъминлашини эълон қилган. Лекин Xiaomi компаниясининг арзончи бренди ҳам бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи Redmi K30 русумли флагманини тайёрламоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi кейинги йил яна нақ 10 моделда 5G-смартфон чиқаради!

Бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишлашини таъминлаш учун Redmi K30 5G модели қандай процессор билан таъминланиши ҳам ҳозирча аниқ эмас. Баъзи манбалар унинг Snapdragon 735 базасида ишлашини айтишса, бошқалар унга MediaTek компаниясининг қандайдир чипсети ўрнатилади, дейишяпти.

Redmi K30 5G модели шу йилнинг ноябридаёқ расман намойиш этилиши айтилмоқда. Аммо унинг бозорга чиқарилиш вақти номаълумлигича қолаётир. Шунга қарамай, куни кеча Redmi бренди раҳбари Лу Вейбинг (Lu Weibing) мазкур флагман бозорда «портлаш» қилишини айтган.

Афтидан, бу билан у Redmi K30 флагманининг энг арзон 5G-смартфон бўлишини назарда тутгандир, балки қурилма қандайдир янги технологияга эга бўлар – буни ҳали вақт кўрсатади.

ЎҚИНГ: Redmi арзон смартфонларининг аввал айтилмаган бир сири очилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!