Redmi раҳбари: «K30 Pro камбағалбоп смартфон бўлмайди»!

  •   DiMaX
  •  1535
  •  24.02.2020 09:47

Redmi раҳбари: «K30 Pro камбағалбоп смартфон бўлмайди»!

Xiaomi вице-президенти ҳамда Redmi бренди раҳбари Лу Вейбинг (Lu Weibing) катта миқдорда жарима тўлашига тўғри келди. Чунки куни кеча у Weibo-саҳифасида Redmi K30 Pro ҳақидаги муҳим маълумотни сотиб қўйган.

ЎҚИНГ: Redmi K30 Pro Geekbench'да!

Аниқроғи – у мазкур флагманнинг техник хусусиятлари акс этган экраннинг бир қисмини суратга олиб, оммавий эълон қилиб юборган. Унда Redmi K30 Pro моделининг Snapdragon 865 процессорига эга экани кўриниб турибди.

Мазкур девайс Qualcomm’нинг флагман чипсети билан тақдим этилиши ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик, юқоридаги факт эса бунинг расмий исботи бўлди.

ЎҚИНГ: Redmi K30 янада арзон версияда ҳам чиқади-ю, биттагина «лекин»и бор-да...

Яхшигина жаримага тушган бўлса-да, Лу Вейбинг яна Redmi K30 Pro сирларини очишда давом этди. Кеча – 23 февралда унинг ёзишича, ушбу модел «камбағалбоп» смартфон бўлмас эмиш!

Бундан келиб чиқадики, Redmi K30 Pro смартфони нафақат Snapdragon 865 процессори, балки энг янги – LPDDR5 туридаги тезкор ҳамда UFS 3.0 тоифали доимий хотирага ҳам эга. Яна унинг камераси ҳам, гарчи Xiaomi Mi 10 моделидаги каби бўлмаса-да, анча кучли бўлишини айтишмоқда. Табиийки, бундай хусусиятлари билан уни арзон қила олишмайди ҳам.

Redmi K30 Pro тақдимоти март ойининг сўнгги ҳафтасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Redmi K20 Pro яна арзонлаштирилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!