Redmi шу ойдаёқ Snapdragon 865 чипли иккита арзон флагман чиқармоқчи!

  •   DiMaX
  •  2032
  •  09.10.2020 16:13

Redmi шу ойдаёқ Snapdragon 865 чипли иккита арзон флагман чиқармоқчи!

«Хитойча Apple»нинг Redmi бренди куни кеча атиги 13 доллардан бошланувчи иккита симсиз қулоқчин тақдим этган. Унинг раҳбари Лу Вейбинг (Lu Weibing) эса компаниянинг жорий йил якунигача ҳали катта режалари борлигини айтди.

ЎҚИНГ: Redmi K40 қайси жиҳати билан Xiaomi Mi 11’дан ҳам илгарилаб кетяпти?

Redmi топ-менежери Weibo тармоғида ваъда қилишича, йилнинг тўртинчи чорагида, хусусан, октябрь ойининг ўзида сюрпризлар ва яхши маҳсулотлар бўлади:

Лю Вейбинг айнан октябрь ойини таъкидлаб кўрсатганини ҳисобга олиб, инсайдерлар Snapdragon 865 процессорли флагман смартфон шу ойда чиқишини айтишмоқда.

ЎҚИНГ: Учинчи тўлқинда барқарор MIUI 12 прошивкасига янгиланаётган Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари рўйхати

Тахминларга кўра, яқинда Европа бозорига тақдим этилган флагманлар – Xiaomi Mi 10T ҳамда Mi 10T Pro моделлари энди Redmi бренди остида бошқа ном билан чиқади.

Инсайдерлик хабарлари билан танилган Digital Chat Station никли тармоқ инсайдери ушбу сюрпризнинг Redmi K туркумига мансуб бўлишини айтмоқда:

Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, октябрь ойининг ўзидаёқ Redmi K30T ҳамда Redmi K30T Pro смартфонлари намойиш этилиши кутилмоқда. Уларнинг тақдимоти айнан қайси куни бўлиб ўтиши ва нархи аниқ эмас, аммо техник хусусиятлари тахминан бўлса ҳам маълум.

ЎҚИНГ: Бизни алдашибди: MIUI 13’га янгиланувчи Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг катта рўйхати

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.