Redmi TV дўконларга тарқатиш учун тайёр ҳолатда суратга тушди!

Redmi TV дўконларга тарқатиш учун тайёр ҳолатда суратга тушди!

Кўпчиликка таниш бўлган Xiomishka номли инсайдер яқин кунларда тақдим қилиниши кутилаётган Redmi телевизори ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди. Аввалроқ компания Redmi TV ишлаб чираришни режалаштираётгани хақида ёзгандик.

Биринчидан, унинг айтишича, Redmi TV телевизорлари тез орада тақдим қилинади. Иккинчидан, Xiaomi компанияси Redmi TV учун Weibo ижтимоий тармоғида рамий саҳифа очишга ҳам улгурган. Учинчидан, у Redmi TV жойланган қутилар дўконларга тарқатилишга тайёр ҳолатда турган суратини улашган. Бундан англаш мумкинки, тез орада қурилманинг тақдимоти бўлиб ўтади.

Инсайдер шунингдек, қутиларда модел рақами L70M5-RA бўлган 70 дюмли Redmi TV жойлашганинин қўшимча қилган. Келтирилган суратда чиндан ҳам Xiaomi ва Redmi логотипини ҳамда 70 дюмли эканлигини тасдиқловчи R70A модел рақамини ҳам кўриш мумкин.

Ва ниҳоят, Xiaomi вице-президенти ва Redmi бренди раҳбари Лу Вейбинг бугун муҳлисларнинг ҳолатини тушуниб турганини ҳамда янги қурилманинг тақдимоти тез орада бўлиб ўтишини айтиб ўтди. Демак, яқин кунлар ичида Redmi брендиниг  илк телевизорини кўришимиз мумкин. Айни дамда эса Terashop.uz интернет-дўконимизда эса турли русумлардаги телевизорларни атиги 950 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Нақ 5000 мА/соатлик Redmi 8 ҳам тақдимотга тайёр!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!