Redmi Watch ортидан унинг янада арзон, IP68-ҳимояли ва автономлиги юқори рақиби чиқди!

  •   DiMaX
  •  418
  •  28.11.2020 10:56

Redmi Watch ортидан унинг янада арзон, IP68-ҳимояли ва автономлиги юқори рақиби чиқди!

Xiaomi корпорациясининг арзончи суббренди Redmi Note 9 5GRedmi Note 9 Pro 5G ҳамда Redmi Note 9 4G русумли смартфонларини тақдим этгани ҳақида ёзгандик. Булардан ташқари, ўша тадбирида Redmi бренди ўзининг биринчи ақлли соатини ҳам намойиш қилган.

ЎҚИНГ: MIUI 13 прошивкасини олувчи Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг кенгайтирилган рўйхати

Redmi Watch русумли смарт-соат тақдимотидан кейиноқ яна бир хитойлик – ZTE корпорацияси унинг муносиб рақибини намойиш қилди. ZTE Watch Live деб номланган ушбу смартвоч ҳам квадрат корпусга эга. Бироқ унинг TFT-дисплейи кичкинароқ – диагоналига 1,3 дюймлик, резолюцияси ҳам пастроқ – 240х240 пикселлик.

Шунга қарамасдан, ZTE Watch Live бир қатор афзалликларга ҳам эга; шулардан бири – унинг автономлиги юқорироқ: батареясининг битта қуввати билан у уч ҳафтагача ишлай олади! Бундан ташқари, у рақибидан 10 долларга арзон: мазкур ақлли соат 35 долларга тенг нархда 3 декабрдан сотила бошлайди.

ЎҚИНГ: Xiaomi атиги 100 долларга NFC ва пульсоксиметрли гаджет чиқарди

ZTE Watch Live моделида ҳам турли вариантлардаги циферблатлар мавжуд. Соат корпуси фақат қора тусли, тасмачалари эса ҳар хил рангларда. Корпус IP68 стандартига кўра чанг ва нам киришидан ҳимояланган. Унинг ўлчами 40,6х34,6х10,8 миллиметрни, вазни эса 35,7 граммни ташкил этади.

Смарт-соат пульсни ва қоннинг кислород билан тўйинганлик даражасини ўлчай олади. Шунингдек, уйқу сифатини мониторинг қилади, спорт билан шуғулланишда жисмоний машқларнинг бажарилишини назорат қилади.

Bluetooth 4.2 интерфейси орқали смартфонга боғланиб, ZTE Watch Live кирувчи қўнғироқлар ва билдиришномаларни акс эттиради. Булардан ташқари, смартфон камерасини ҳамда унда мусиқа ижросини масофадан бошқаришга ёрдам беради.

ЎҚИНГ: Хитойликлар ўз-ўзини қувватловчи илк смарт-соатни тайёрлашди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!