Redmi Y3 (ёки Redmi S3) мустаҳкам ҳам экан: «суперселфифон»ни челакка ирғитиб, зинадан думалатишди! («жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  1744
  •  20.04.2019 17:09

Redmi Y3 (ёки Redmi S3) мустаҳкам ҳам экан: «суперселфифон»ни челакка ирғитиб, зинадан думалатишди! («жонли» видео)

Xiaomi компанияси Redmi бренди остидаги илк смартфони – Redmi Note 7 моделини тақдимотдан аввал мустаҳкам деб роса мақтаган эди. Энди эса Redmi Y3 смартфонини ҳам турли видеоларда кўз-кўз қила бошлади.

ЎҚИНГ: Redmi Note 7 чиндан ҳам «ёнғоқчақар»ми? JerryRigEverything «жонли» видеотестини томоша қиламиз!

«Кичкина Кинг-Конг» деб ҳам аталган Redmi Note 7 смартфонни турли видеоларда йигитлар полга ташлаб тепкилаб, қиз нозик пошнасида эзғилаб, дўмбоқ йигит устига сакраб ўтириб ва яна экрани билан ёнғоқ чақиб, дисплейи устида турли маҳсулотларни ошпичоқда чопиб, ҳатто сув тубида ҳам ишлатиб ҳам кўрсатишган. Шунингдек, Redmi Note 7’нинг ичини очиб, қисмларга ажратиб кўрсатилган, яна мустаҳкамлиги металл зўлдир ва дрель остида, калит тўла қути ичида синалган видеоларини ҳам чиқарганмиз.

Redmi брендининг Ҳиндистон бўлими эса Redmi Y3 моделини тақдимотдан аввал «суперселфифон» дея мақтамоқда. Боягина унинг расмий YouTube-каналига чиқарилган мана бу лавҳага назар соламиз:

Кўриб турганингиздек, дроп-тестда чиқинди челагига ирғитиб ташлаб, зинадан думалатиб кўришса ҳам Redmi Y3 ҳеч нима бўлмагандек ишлашда давом этяпти. Мазкур видео яна шуниси билан аҳамиятлики, компания ушбу моделини илк бора «жонли» кўрсатмоқда.

Redmi Y3 модели Ҳиндистонда тақдим этилиб, дастлаб ўша мамлакатда сотувга чиқарилади. Xiaomi уни кейинчалик бошқа мамлакатларга Redmi S3 номи остида чиқариши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: 32 МПлик селфи-камерали Redmi Y3 тақдимот кунини Xiaomi расман эълон қилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!