Redmi яна битта арзон ва ақлли 4K-телевизор намойиш қилди

  •   DiMaX
  •  431
  •  25.09.2020 14:35

Redmi яна битта арзон ва ақлли 4K-телевизор намойиш қилди

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди яқинда ўз ақлли телевизорларининг янги – Redmi Smart TV A туркумини чиқараётганини эълон қилган. Мазкур туркумнинг илк вакили – Redmi Smart TV A55 эса ўтган ҳафта сўнгида тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi биринчи 5G ва 8K-телевизорининг тақдимот кунини эълон қилди

Энди эса компания бу сериядаги янада ихчам ва арзон телевизор – Redmi Smart TV A50 моделини ҳам намойиш этди. Бу гаджетнинг экрани ўлчами, номидан билиниб турганидек, диагоналига 50 дюмга тенг.

Xiaomi бу маҳсулотини MediaTek 9632 процессори, 1,5 ГБ тезкор ва 8 ГБ доимий хотира билан жиҳозлаган. Унинг корпусида HDMI, USB, RJ45, AV ҳамда S/PDIF портлари мавжуд.

Redmi Smart TV A50 моделида 4K-дисплейнинг тасвир аниқлиги 3840х2160 пикселлик, у HDR кенгайтирилган динамик диапазонини қўллаб-қувватлайди ва кўзни ҳимоялаш режимига эга. Смарт-телевизор иккита кучли динамик билан таъминланган ва DTS декодер қўллайди.

Redmi Smart TV A50 телевизори Android базасидаги MIUI график қобиғи бошқаруви остида ишлайди. Унинг ёрдамида овозли буйруқлар орқали ақлли уй қурилмаларини бошқариш мумкин. Шунингдек, компания унга интерфейс бўйлаб навигацияни осонлаштирувчи янги – Minimalist Mode режимини ҳам жорий этган.

Компания мазкур 4K-телевизорини 30 сентябрда 235 доллардан сотувга чиқаради.

ЎҚИНГ: 4K-телевизорлар савдосида юксалиш: бозорнинг ярмини иккитагина компания банд этди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!