Redmi янада арзон 5G-смартфон тайёрлади, хусусиятлари билан танишамиз!

  •   DiMaX
  •  1848
  •  15.05.2020 09:57

Redmi янада арзон 5G-смартфон тайёрлади, хусусиятлари билан танишамиз!

Xiaomi ўтган йил декабрда тақдим этган қурилма – Redmi K30 модели энг арзон 5G-смартфон сифатида маълум. Тўғри, Realme компанияси ундан ҳам зўр Realme X50m 5G қурилмасини чиқарган, лекин...

ЎҚИНГ: Энг арзон 5G-флагман энди Realme X50m эмас – Redmi K30 5G нархи нақ 55 долларга пасайди!

Хитойдаги таниқли блогерлардан бири Redmi бренди тайёрлаган, лекин ҳали намойиш этилмаган яна битта телефоннинг хусусиятлари ҳақида маълумот берди. Бу смартфон ҳали расман намойиш этилмаган MediaTek Dimensity 820 процессори базасига қурилади, яъни – у энг арзон 5G-смартфон бўлса керак.

Кутилаётган телефоннинг бошқа хусусиятлари Redmi’нинг ҳозирги аксарият ҳамёнбоп моделлари даражасида: диагоналига 6,57 дюймлик, аниқлиги 2400х1800 пикселлик OLED-экран, 16 мегапикселлик олд камера, асосий сенсори 48 МП бўлган кўп модулли бош камера. 4420 мА/соатлик аккумулятори 33 ваттлик тезкор қувватланади.

Xiaomi бу смартфонини бошланғич вариантда 6/64 гигабайтлик тезкор/доимий хотира билан таъминлайди. Унинг нархи 250 доллар атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда. Смартфон ҳақида батафсил маълумот 18 май куни чиқиши мумкин – MediaTek компанияси Dimensity 820 чипсетининг расмий анонсини шу кунга белгилаган.

Дарвоқе, биз аввалроқ Redmi K30i русумли девайс ҳақида ёзган эдик, лекин юқорида тилга олингани – бошқа смартфон. Чунки унинг оригинал Redmi K30’дан фарқи унча кўп эмас, фақат бош камерасидаги асосий – 64 мегапикселлик Sony IMX686 датчиги ўрнига 48 мегапикселлик бошқа сенсор қўлланади. Бироқ энг муҳими – бешинчи авлод уяли алоқа стандартини қўллаб-қувватловчи Snapdragon 765G процессори ўз жойида қолади.

ЎҚИНГ: «Икки карра 5G»да ишловчи илк флагман тақдимотдан аввал сотиляпти!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!