Redmi янги 5G-смартфонларининг тақдимот куни ва нархлари маълум бўлди!

  •   DiMaX
  •  1215
  •  16.11.2020 16:29

Redmi янги 5G-смартфонларининг тақдимот куни ва нархлари маълум бўлди!

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди Redmi Note 9 смартфонини 5G-версияда чиқараётгани ҳақида ёзган эдик. Ушбу қурилма ва унинг Pro-талқини «Бўйдоқлар куни», яъни 11 ноябрь (11.11) санасида тақдим қилиниши айтилган эди, лекин ундай бўлмади.

ЎҚИНГ: Redmi Note 10 хусусиятлари ва «жонли» расмларини TENAA фош этди!

Gizmochina нашрининг ёзишича, Redmi ушбу смартфонлар тақдимотини шу кунларда расман эълон қилади ва намойишнинг ўзи келаси ҳафтанинг сешанба куни – 24 ноябрда бўлиб ўтади. Шунингдек, мазкур туркумдаги иккита янги смартфоннинг кутилётган нархлари ҳам эълон қилинган.

Унга кўра, Redmi Note 9 5G модели MediaTek Dimensity 800U процессорига таянади ва 150 АҚШ доллари атрофида баҳоланади.

ЎҚИНГ: Дунё бўйича энг харидоргир ўнта смартфон (2020 йил 3-чорак)

Redmi Note 9 Pro 5G версиясининг «электрон юраги» сифатида эса Snapdragon 750G чипсети танланган. Xiaomi ўз юртида унинг учун 228 долларга тенг нарх белгилайди.

Бу иккаласининг техник хусусиятлари ҳақида мана бу хабаримизда маълумот берганмиз.

ЎҚИНГ: Ўз нархи доирасида энг зўр смартфонларнинг бешта рейтинги (AnTuTu, 2020 йил октябрь)

Лекин сўнгги пайтларда тарқалаётган миш-мишларга қараганда, улар билан бирга Redmi Note 9 туркумида яна битта – 4G-модел ҳам намойиш этилади. Компания унда 6,53 дюймлик, Full HD+ форматли IPS-дисплей қўллайди.

Snapdragon 662 процессорли бу смартфон асосий датчиги 48 мегапикселлик бош камерага ҳамда 22,5 ваттлик тезқор қувватланувчи 6000 мА/соатлик аккумуляторга эга. Унинг нархи ҳақида маълумот йўқ, лекин 5G-версиядаги Redmi Note 9 учун атиги 150 долларлик нарх қўйилганида, буниси 100–120 долларга баҳоланиши мумкин.

ЎҚИНГ: Redmi’нинг янги флагмани бу жиҳатига кўра iPhone 11’дан ҳам зўр чиқди!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.