RedmiBook 13 тақдим этилди – 600 долларлик ромсиз ноутбук!

  •   DiMaX
  •  1359
  •  10.12.2019 13:09

RedmiBook 13 тақдим этилди – 600 долларлик ромсиз ноутбук!

Xiaomi компанияси бугун Хитойда йирик тақдимот тадбирини ўтказмоқда; унинг доирасида боягина RedmiBook 13 лаптопи намойиш этилди. Гарчи дизайни 16 дюймлик MacBook Pro билан ўхшаш бўлса-да, ўлчамларига кўра у MacBook Air (сотиб олиш) билан рақобатлашади.

ЎҚИНГ: Энди ҳар қандай смартфонни атиги 150 доллар эвазига ноутбукка айлантириш мумкин! (+видео)

Мазкур ноутбук диагоналига 13,3 дюймлик Full HD+ дисплейга эга. Экран атрофи барча томонлардан юпқа ромларга эга бўлиб, юзанинг 89 фоизини эгаллайди.

RedmiBook 13 вазни тахминан 1,23 килограмм келади, аккумуляторининг тўла қуввати билан у 11 соатгача автоном ишлай олади. Батареяси тезкор қувватлаш технологиясига эга ва тахминан 35 дақиқада ярмигача тўлади.

Ноутбукнинг ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида унда 6 миллиметрлик иккита найча орқали совитиш тизими жорий этилган.

ЎҚИНГ: Apple қуввати бир ойга етувчи «дунёдаги энг зўр профессионал ноутбук»ни тақдим этди!

Xiaomi’нинг таъкидлашича, бу портатив компьютернинг катталиги А4 форматидаги қоғоз юзасининг 96 фоизига тенгдир.

RedmiBook 13 аппарат таъминоти асосида ўнинчи авлод Intel Core процессори ётади. Тезкор хотираси 8 гигабайт, доимий хотира сифатида эса 512 гигабайтлик SSD-сақлагич ўрнатилган. Графикани янада яхшилаш мақсадида NVIDIA GeForce MX250 тезлатгичи ҳам қўшилган – у 2 гигабайтлик GDDR5 хотирага эга.

Ноутбукда Microsoft Windows 10 Home операцион тизими қўлланган. Унинг Core i5 процессорли бошланғич версияси нархи тахминан 600 АҚШ долларига тўғри келади. Core i7 чипсетли илғор варианти учун эса ишлаб чиқарувчи 740 доллар сўраяпти.

ЎҚИНГ: Алданиб қолманг: ноутбукни очмасдан батареясини текшириш усуллари

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.