Redmi'дан кутилмаганда навбатдаги тақдимот!

Redmi'дан кутилмаганда навбатдаги тақдимот!

Redmi 8 октябрь ойида тақдим қилинганди, бироқ орадан кўп вақт ўтмай компания Redmi 9 устида ҳам ишлашни бошлаб юборди. Хабар қилинишича, янги қурилма тез орада омма эътиборига ҳавола қилинади.

Янги миш-мишларга кўра, Redmi 9 2020 йилнинг бошидан чиқа бошлайди. Гаджет ҳали тақдим қилинмаган MediaTek Helio G70 чипида ишлайди. Бу борада расмий маълумотга эга бўлмасак-да, SoC'ларнинг номланишидан келиб чиқиб тахмин қилишимиз мумкинки, янги процессор G90'дан ишлаши борасида қуйироқ тоифада бўлади ва ҳамёнбоп қурилмалар учун яратилган.

Redmi 8

 

Redmi Note 8 Pro G90T'да, Redmi 8 эса Snapdragon 439'да ишлайди. Redmi 9 ишлаши борасида ўзини қандай намойиш қилишини ҳозирча билмасак-да, иккиланмасдан айтишимиз мумкинки, янги қурилма 8-линейкага қараганда бир поғона баландроқ бўлади.

Бундан ташқари, Redmi 9'га 6.6" диагоналга эга томчи камера тириқишли дисплей ўрнатилиши ҳам айтилмоқда. Маълумот учун, Redmi 8'га 6.22 дюймли панель қўйилган эди. Янги қуйи тоифа модель 4ГБ тезкор, 64ГБ доимий хотирада ишлайди, "ука"си эса 3/32ГБ сиғимга эга эди. Бироқ кўпроқ хотира сиғимли вариантлар ҳам бўлиши керак.

Девайс Android 10 асосидаги MIUI 11ъда ишлаши ҳеч кимни ҳайрон қолдирмаса керак. Балким, камера бир қадар такомиллаштирилар ҳам, бироқ бу ҳақида расмий маълумот берилмаган. 

Redmi'нинг кейинги авлод ҳамёнбопи тез орада тақдим қилинади. Яъни яқин фурсатлар ичида ушбу смартфон ҳақида маълумотлар ёмғири ёға бошлайди. Тафсилотлар учун бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Redmi Note 7 MIUI 11'га режадагидан олдинроқ ўтадиган бўлди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!