Redmi’нинг энг улкан гаджети рекорд ўрнатди

  •   DiMaX
  •  899
  •  25.06.2020 08:19

Redmi’нинг энг улкан гаджети рекорд ўрнатди

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди смартфонлардан ташқари яна кир ювиш машинаси, повербанк, қулоқчин, ноутбук, фитнес-браслет, роутер ҳамда телевизор ҳам намойиш қилинган. Redmi TV туркумининг энг улкан вакили – Redmi Max 98 телевизори эса шу йилнинг март ойида тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Redmi гигант телевизорининг одам иштирокисиз ишлаб чиқарилишини видеода кўрсатди

Экранининг ўлчами нақ 98 дюйм келадиган Redmi Max 98 телевизори яхши сотилаётгани ҳақида компания бир неч бор мақтанган. Ушбу моделнинг чиқиши билан мазкур тоифадаги гаджетлар савдоси 10 карра ошган.

Бугун – 25 июнь куни Redmi бренди мазкур гигант телевизор савдосидаги янги рекордни эълон қилди:

Унга кўра, Хитойда сотувга чиқарилган Redmi Max 98 телевизорларининг навбатдаги партияси беш дақиқага етмасдан сотилиб кетган. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, мингта девайсдан иборат партиянинг сотиб тугатилиши учун 3 дақиқаю 28 сония етарли бўлган. Нархи баланд – 2825 АҚШ долларига тенг эканини ҳисобга олсак, бу – савдодаги яхши кўрсаткич.

ЎҚИНГ: Ёшларбоп ва арзон Redmi Smart TV X series телевизорлари намойиш қилинди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!