Redmi’нинг ҳамёнбоп смартфони iPhone, Galaxy S21 ва ҳатто S21 Plus’лардан ҳам зўр чиқди!

  •   DiMaX
  •  2179
  •  25.05.2021 10:52

Redmi’нинг ҳамёнбоп смартфони iPhone, Galaxy S21 ва ҳатто S21 Plus’лардан ҳам зўр чиқди!

Хабарингиз борки, Redmi бренди Ҳиндистон бозорига тақдим этган ўнинчи авлод фаблетлари оиласига учта модел кирган: стандарт Redmi Note 10 смартфони, унинг Redmi Note 10 Pro версияси ҳамда янада илғор Redmi Note 10 Pro Max. Лекин улар жаҳон бозорига сал бошқачароқ номлар билан чиққан: глобал Redmi Note 10 Pro модели ҳиндча Redmi Note 10 Pro Max билан бир хил.

ЎҚИНГ: 108МПлик Redmi Note 10 Pro камераси iPhone 12’никидан зўрми? («жонли» тест видеоси)

Мана шу глобал талқиндаги Redmi Note 10 Pro модели бир неча ҳафтадан бери дунё бўйича энг оммабоп смартфонлар рейтингидан тушмай келаётир. Унинг бош камерасида 108 мегапикселлик Samsung HM2 модули қўллангани ўз сўзини айтмоқда – DxOMark лабораториясининг тест натижалари ҳам шундан далолат беради.

Redmi Note 10 Pro камерасини текшириб кўрган мутахассислар унинг фото суратга олишини 111 балл, видео ёзиб олишини эса 95 баллга баҳолашган, зум имкониятларига бўлса 52 балл қўйишган:

Шу тариқа, бу ҳамёнбоп смартфон умумий 106 баллик натижа кўрсатиб, DxOMark’нинг тегишли рейтингида Apple iPhone XS Max билан тенг жой олди! Шу билан бирга, у iPhone SE (103), Asus ZenFone 6 (104), Samsung Galaxy Z Flip (105) ва бошқа кўплаб қиммат моделлардан устун келган.

ЎҚИНГ: Redmi Note 10 Ultra ҳам тайёр: намойиш куни, нарх ва хусусиятлари

DxOMark энг яхши камерофонлар глобал рейтингида Redmi Note 10 Pro смартфони 72-ўринда турибди. Бироқ нархи 200–399 долларлик моделлар орасида у фахрли учинчи поғонадан жой эгаллаган.

Дарвоқе, ушбу смартфон бош камерасининг видеолавҳа ёзиб олиш сифати бўйича ҳаттоки Samsung компаниясининг сўнгги флагманлари – Galaxy S21 ҳамда Galaxy S21 Plus моделларининг Exynos-версияларидан ҳам юқори балл олган!

Redmi Note 10 Pro смартфонининг бош камераси устида DxOMark ўтказган тест жараёнлари ва уларнинг натижалари билан батафсил (инглиз тилида) танишиш учун мана бу ҳавола орқали лаборатория сайтидаги тегишли саҳифага ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Энг зўр батареяли смартфонлар (DxOMark рейтинги, 2021 йил май)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!