Redmi’нинг иккита арзон флагмани рекорд ўрнатди

  •   DiMaX
  •  2435
  •  27.11.2019 09:28

Redmi’нинг иккита арзон флагмани рекорд ўрнатди

Xiaomi шу йилнинг сентябрида Redmi Note 8 ҳамда Redmi Note 8 Pro смартфонларини Хитойда намойиш этганди. Улар дунё бўйича тренддаги телефонлар рейтингида энг юқори ўринларни эгаллаб келишаётир.

ЎҚИНГ: Ўз-ўзидан ёниб кетган оммабоп Redmi смартфонини Xiaomi тузатиб ё алмаштириб бермади!

Мазкур моделлар кейинчалик глобал талқинда ҳам тақдим қилиниб, бир қатор Европа ва Осиё мамлакатларида ҳам сотувга чиқди. Жумладан, йириклиги бўйича иккинчи ўринда турувчи Ҳиндистон смартфонлар бозорида у анча оммалашди.

Xiaomi вице-президенти Ману Кумар Джайн (Manu Kumar Jain) куни кеча эълон қилишича, Redmi Note 8 ва Redmi Note 8 Pro моделларидан бир ой мобайнида бир миллион донадан ортиқ сотилган:

Бу эса Xiaomi учун ушбу мамлакат бозорида янги рекорд ҳисобланади. Афтидан, компаниянинг «Samsung’дан биз 44 фоизга олдинмиз!» дея мақтангани ва Ҳиндистондан ташқари яна битта бозорда етакчиликни жанубий кореялик гигантдан тортиб олаётгани бежиз эмас.

Эслатиб ўтамиз, Redmi Note 8 Pro флагмани (сотиб олиш) бош камераси 64 мегапикселлик модулга эга бўлган дунёдаги биринчи смартфон ҳисобланади. Redmi Note 8 (харид қилиш) камерасида эса 48 мегапикселлик сенсор қўлланган.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi смартфонларида энди «яширин камера технологияси» қўлланади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!