Redmi’нинг илк ақлли соатида смартфонсиз ҳам қўнғироқ қила оласиз!

  •   DiMaX
  •  685
  •  26.09.2020 14:18

Redmi’нинг илк ақлли соатида смартфонсиз ҳам қўнғироқ қила оласиз!

«Хитойча Apple» бир йилча аввал Хитойда ўзининг илк смарт-соати – Xiaomi Mi Watch моделини тақдим этган эди. Кейинроқ эса янада арзон Xiaomi Mi Watch Color чиққан ва фақат ўз юртида сотилиб келмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi хити тақдимотдан 10 ой ўтиб глобал бозорга ҳам чиқяпти

Энди эса мазкур компания биринчи ақлли соатининг «енгиллаштирилган» версиясини Xiaomi Mi Watch Lite номи остида глобал бозорга тақдим этмоқчи. Хитойда айни шу гаджетнинг ўзи компаниянинг бошқа бренди остида – Redmi Watch номи билан нмойиш қилиниши айтилмоқда.

Янги қурилманинг модел рақами REDMIWT01 бўлиб, MIUI For Watch операцион тизими бошқаруви остида ишлайди. Bluetooth модулидан ташқари, унда eSIM технологияси ҳам қўлланади. Бу – номоддий, қурилманинг ўзига жорий этилган SIM-карта бўлиб, шунинг ёрдамида Redmi Watch телефон вазифасини бажара олади.

Ўтган йилги – оригинал Xiaomi Mi Watch учун тахминан 190 долларга тенг нарх белгиланган эди. Турли бозорларга Redmi Watch ҳамда Xiaomi Mi Watch Lite сифатида чиқадиган янги смартвоч эса ундан арзонроқ бўлиши шубҳасиз. Компания унинг расмий намойишини 29 сентябрда ўтказади.

ЎҚИНГ: Android 10 тизимли илк смарт-соат намойиш этилди: 4/64 ГБ хотира ва бурилувчи Sony камерали!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.