Redmi’нинг янги авлод Android-телевизори хусусиятларини Google сотиб қўйди

  •   DiMaX
  •  476
  •  08.05.2021 11:55

Redmi’нинг янги авлод Android-телевизори хусусиятларини Google сотиб қўйди

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди телевизорлар йўналишида ҳам ўз ўрнини топишга, ҳатто битта маҳсулоти билан бу бозорни «портлатиш»га ҳам улгурган. Таниқли инсайдер Мукул Шарма маълум қилишича, Redmi яқин орада янги авлод ақлли телевизорини намойиш этади.

ЎҚИНГ: Redmi атиги 120 доллардан бошланувчи икки хил ақлли телевизорини сота бошлади

 Ишлаб чиқарувчи томонидан ҳали расман эълон қилиниб ҳам улгурмаган янги русумдаги телевизорлардан бири Google Play Console маълумотлар базасида пайдо бўлди. Унда навбатдаги Redmi маҳсулотининг техник жиҳатлари ҳам кўрсатилган.

Скриншотга кўра, модел рақами MiTV-MOOQ3, кодли номи эса Tarzan бўлган ушбу телевизор Android 10 операцион тизими бошқаруви остида ишлайди. Экранининг ўлчами айтилмаган, аммо унинг тасвир узатиши 1920х1080 пикселлик форматда эканлиги маълум.

Android-телевизорнинг «электрон юраги» сифатида такт частотаси 1,2 ГГц бўлган тўрт ядроли MediaTek T31 платформаси танланган. Шунингдек, девайснинг тезкор хотираси 2 гигабайтлик эканлиги ҳам скриншотда кўриниб турибди.

Мазкур янги гаджетнинг қачон, қандай ном остида тақдим этилиши ва бозорга чиқиши ҳозирча номаълум. Хусусиятларига қараганда, у ҳамёнбоп телевизор бўлади.

ЎҚИНГ: Иккинчи партияси ҳам сотувга чиқибоқ тугаган, 7200 долларлик шаффоф телевизорни расмий видеода кўрамиз!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!