Redmi’нинг яп-янги смартфонларида иккита ишкал чиқди

  •   DiMaX
  •  3452
  •  16.06.2020 09:55

Redmi’нинг яп-янги смартфонларида иккита ишкал чиқди

Xiaomi корпорацияси ўзининг Redmi Note 9 Pro смартфонини глобал бозорга Redmi Note 9S модели сифатида тақдим этган. У май ойида AnTuTu бенчмаркининг энг кучли ўнта ҳамёнбоп смартфон ТОП-ўнталигига кирган ва бир неча ҳафтадан бери энг оммабоп смартфонлар рейтингидан тушмай келяпти.

ЎҚИНГ: Redmi ўта арзон бестселлерини яхшиланган версияда чиқарди (+видео)

Энди кўплаб фойдаланувчилар ушбу телефондаги Wi-Fi моделининг яхши ишламаслигидан нолишмоқда. Mi Community ҳамда XDA Developers форумларида бу ҳақда шикоятлар кўпаймоқда.

Redmi Note 9S эгаларининг ёзишларича, экран блокланганидан кейин 10–15 дақиқа ўтиб, смартфон ўз-ўзидан Wi-Fi тармоғидан узилади. Қурилма экранини блокдан чиқаргандан кейин ҳам Wi-Fi уланиши тикланмайди, қайтадан уланишга тўғри келади.

Қизиқ томони – мазкур муаммо фақат Европага мўлжаллаб чиқарилган, яъни глобал версиядаги Redmi Note 9S смартфонларидагина учрамоқда, ҳиндистонлик фойдаланувчилардан умуман шикоят тушмаган.

ЎҚИНГ: Глобал прошивка, Глобал версия ва Хитой версия. Буларнинг фарқи нимада?

Баъзи юзерларнинг ёзишларича, сўнгги – MIUI 11.0.8.0 Global Stable прошивкаси бу хатоликни қисман бартараф этган, аммо унда бошқа муаммо пайдо бўлган. Одатда Android-смартфонлар IP-мнзилни янгилаш учун Wi-Fi тармоғига бир неча соат оралатиб қайта уланадиган бўлса, Redmi Note 9S бу ишни тез-тез – бир неча дақиқа оралатиб қиляпти.

Юқоридаги хатоликларнинг иккаласи ҳам смартфонларнинг дастурий таъминоти билан боғлиқ бўлгани боис, Xiaomi уларни навбатдаги прошивка янгиланиши билан бартараф этишини кутамиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi шу кунларда Android 11’гача янгиланувчи смартфонларини расман айтди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!