Реклама видеотизери Galaxy Note 20’ларнинг асосий функцияларини ошкор этди

  •   DiMaX
  •  1166
  •  03.08.2020 14:45

Реклама видеотизери Galaxy Note 20’ларнинг асосий функцияларини ошкор этди

Samsung компаниясининг Galaxy Note 20 туркумидаги фаблетлари ҳамда Galaxy Buds Live буткул симсиз қулоқчинининг нархлари яқинда маълум бўлган эди. Энди эса таниқли инсайдер Эван Бласс ушбу смартфонларнинг реклма тизерини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Samsung ични қиздира бошлади: Galaxy Unpacked’нинг илк трейлерини кўрамиз!

Инсайдернинг таъкидлашича, мазкур видеоролик АҚШдаги AT&T уяли алоқа оператори томонидан реклама кампаниясида қўллаш учун тайёрланган. Унда Galaxy Note 20 ҳамда Note 20 Ultra планшетофонларининг нафақат дизайни, балки асосий техник хусусиятлари ҳам акс эттирилган.

Лавҳада қурилмаларнинг икки хил – яшил ва бронза тусли корпуслардаги вариантлари кўрсатилган. Видеодаги матнга кўра, ҳар иккала версиядаги смартфон ҳам Snapdragon 865+ процессори базасида ишлайди.

ЎҚИНГ: «Жонли» видео: Galaxy Note 20 Ultra’ни илк бор ишлатиб, хусусиятларини тушунтириб кўрсатишди!

Galaxy Note 20 ва Galaxy Note 20 Ultra моделларининг экранлари тегишлича диагонлига 6,7 ҳамда 6,9 дюймлик ўлчамга эга. Ҳар иккласининг дисплейида кадр янгиланиш частотаси 120 герцга боради.

Note туркуми анъанасига кўра, кутилаётган фаблетлар S Pen стилусини қўллаб-қувватлайди ва у Microsoft сервислари билан чуқур интегрцияга киришган.

Роликда яна 8K-видео ёзиб олиш функцияси, шунингдек, 330 мегапикселлик резолюция билан «стоп-кадр» режимида съёмка қилиш имкони ҳам таъкидлаб ўтилган.

4500 мА/соатлик аккумуляторли Galaxy Note 20 Ultra бош камераси 108 мегапикселлик асосий сенсорга ҳамда 50 карралик зум имкониятига эга. Базавий модел – Galaxy Note 20 бош камерасида эса 64 мегапикселлик модул ҳамда 30 карралик зум қўлланган. Унинг батареяси 4300 мА/соатлик ток сиғимига эга.

ЎҚИНГ: Балки ишонмассиз, лекин Galaxy Note 20 биринчи тестдаёқ Galaxy S20+’га мағлуб бўлди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!