Рекорд даражадаги чегирма билан iPhone 12 ва iPhone 12 mini зўр сотиляпти

  •   DiMaX
  •  1204
  •  08.04.2021 11:23

Рекорд даражадаги чегирма билан iPhone 12 ва iPhone 12 mini зўр сотиляпти

Mydrivers нашрининг хабарига кўра, iPhone 12 туркуми смартфонларининг савдоси Хитойда ҳозир жуда авжида. Сабаби – уларга тақдимотдан буён энг йирик миқдорда чегирма белгиланганидир.

ЎҚИНГ: iPhone 12'ларни зарядчиксиз сотгани учун Apple'ни жаримага тортишди

Масалан, оммабоп Jingdong дўкони iPhone 12 ҳамда iPhone 12 mini моделлари учун 92 долларга тенг чегирма эълон қилган. Хитойликлар доимий хотираси 64 гигабайтлик iPhone 12 смартфонини ҳозирда 870 долларга олишлари мумкин.

Шу билан бирга, JD.com буткул симсиз AirPods қулоқчинини ҳам 190 доллар ўрнига 120 доллардан сотяпти. Унинг харидорларига яна Apple Music сервисидан 4 ой бепул фойдаланиш имкони ҳам тақдим этилади.

Apple’нинг бунақа сахийлиги бежиз бўлмаса керак, ҳар ҳолда...

ЎҚИНГ: Хитойнинг бу флагманлари iPhone эгаларини Android’га ўтишга мажбур қиляпти!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!