Рекорд ҳажмли «оперативка»га эга смартфон тайёр!

  •   DiMaX
  •  1697
  •  27.09.2018 15:01

Рекорд ҳажмли «оперативка»га эга смартфон тайёр!

Смартфонларнинг ишлаш самарадорлигини таъминлашда процессор билан бирга, тезкор хотиранинг ҳам аҳамияти катта эканини биламиз. Аммо буни рад этувчи фикрлар ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: “Йирик “оперативка”ли смартфон — маркетинг алдовидир!”

Айни дамгача бозорга тақдим этилган моделлар орасида бу кўрсаткичнинг энг каттаси 8 гигабайтни ташкил этади. Янги маълумотларга кўра, Oppo компанияси бу борада биринчи рекордчи бўлмоқчи. Яъни, у ўзининг Find X флагманини янги модификацияда тайёрлаган – унинг тезкор хотираси ҳажми 10 гигабайтга тенг.

Бу ҳақда машҳур хитойлик инсайдер Ice Universe маълумот тарқатган. У эълон қилган суратда TENAA маълумотлар базасидан олинган маълумотлар акс эттирилган. У ерда эса 10 ГБ тезкор ва 256 ГБ доимий хотирага эга Oppo Find X қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Oppo Find X модели юксак техник хусусиятларга ва оригинал тарздаги – корпус юқорисидан сурилиб чиқувчи механизмда жойлашган олд камера тизимига эга. Унинг бошқа жиҳатлари билан мана бу хабаримизда танишиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: S9'дан 10 карра яхши Oppo Find X арзон нархда сотувга чиқди