Рекордчи 5G-смартфонларнинг ҳам намойиш куни аниқ (+видео)

  •   DiMaX
  •  499
  •  11.12.2019 16:50

Рекордчи 5G-смартфонларнинг ҳам намойиш куни аниқ (+видео)

Хитойлик сермаҳсул смартфонсоз – Oppo ўзининг Reno 3 русумли 5G-смартфонини тайёрлаётгани ҳақида ёзган эдик. Ишлаб чиқарувчи энди унинг тақдимот санасини расман маълум қилди.

ЎҚИНГ: "Жамоа! Бригада! Бизга қўшил!": Xiaomi, Vivo, Oppo ва Realme бирлашишди!

Таниқли информатор Мукул Шарма (Mukul Sharma) ўзининг Twitter-аккаунтида мазкур камерофон ҳақида муҳим маълумот эълон қилди. Унга кўра, ишлаб чиқарувчи Oppo Reno 3 смартфонлар туркумини 26 декабрда бўлиб ўтадиган тадбирда жамоатчиликка расман кўрсатади.

Ушбу туркумга иккита модел киради ва улар дунёдаги энг юпқа 5G-смартфонлар сифатида рекордчи бўляпти. Бироқ уларнинг нархлари ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон (қирқ тўққизинчи ҳафта)

Oppo Reno 3 стандарт смартфони MediaTek компанияси яқинда тақдим этган Dimensity 1000 процессорига асосланган. Мазкур чипсет AnTuTu бенчмаркининг эталон тестида Snapdragon 855+ ва ҳаттоки Apple A13 Bionic процессорларидан ҳам юқори натижа кўрсатган.

Янада илғор – Oppo Reno 3 Pro версияси бўлса Qualcomm компаниясининг Snapdragon 765G чипсети базасига қурилган. Бу моделнинг экран янгиланиш частотаси шеригиникига қараганда юқори бўлади.

ЎҚИНГ: Иккита нарх тоифасидаги энг кучли смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2019 йил ноябрь)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!