Рекордчи флагман – Galaxy S20 Ultra хусусиятлари ҳайратга солади!

  •   DiMaX
  •  5615
  •  14.01.2020 14:39

Рекордчи флагман – Galaxy S20 Ultra хусусиятлари ҳайратга солади!

Шу йилнинг 11 февралида Samsung компанияси Galaxy S20 туркуми смартфонларини намойиш этади. Унда стандарт флагмандан ташқари Galaxy S20 Plus ҳамда Galaxy S20 Ultra моделлари ҳам бўлиши маълум.

ЎҚИНГ: Илк «жонли» сурати Galaxy S20+ 5G’нинг антиқа жиҳатини фош этди

Сўнгги маълумотларга кўра, булардан охиргиси ўтган йилги Galaxy S10e моделининг давомчиси – ихчамроқ модел бўлмасдан, балки янги учликнинг энг кучлиси экан!

XDA Developers ресурси бош муҳаррири Макс Вайнбах мана шу – Galaxy S20 Ultra моделининг техник хусусиятларини эълон қилди. Унга қараганда, мазкур смартфон 1 терабайтгача ҳажмли SD-карта ўқий олади. Флагманнинг ўзи ички хотираси 128/2566/512 гигабайтлик, тезкор хотираси эса 12/16 гигабайтлик ҳажмга эга вариантларда таклиф этилади. Айтиш керакки, рекорд даражада – 16 гигабайтлик «оперативка»га эга смартфонни хитойлик компания ҳам биринчи бўлиб тақдим этмоқчи бўлиб турибди.

Макс Вайнбахнинг ёзишича, Samsung ушбу флагманини 5000 мА/соатлик аккумулятор билан жиҳозлаяпти. 45 ваттлик тезкор қувватлаш технологияси бўйича уни 0 дан то 100 фоизгача атиги 74 дақиқада тўлдириш мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Samsung янги «ўлдириб бўлмас» смартфон тақдим этди

Galaxy S20 Ultra бош камерасининг асосий датчиги 108 мегапикселлик бўлиб, унинг яна бир модули – 100 карралик гибрид зумга эга перископ камерадир. Камера жамланмасида яна кенг бурчакли объектив билан тақдим этилувчи 12 мегапикселлик сенсор ҳам мавжуд. Вайнбах эълон қилган тасвирга кўра, мазкур флагманнинг бешталик камера блоги қуйидагича кўриниш олган:

Samsung Galaxy S20 Ultra энг кучли Android-процессор – Snapdragon 865 базасида ишлайди. Унинг экрани диагоналига 6,9 дюймлик бўлиб, AMOLED матрицага ҳамда 2K форматидаги тасвир сифатига эга.

Демак, салкам бир ойдан сўнг Samsung Galaxy Unpacked тадбирида янги авлод флагманларини, шунингдек, Galaxy Buds симсиз қулоқчинларини кўрамиз. Samsung мазкур тақдимотида яна бир инновацион девайсини ҳам кўрсатмоқчи...

ЎҚИНГ: 11 февралда чиқаётган Galaxy Z Flip смартфонини «жонли» расмда кўрамиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!