Renault K-ZE: арзон электр кроссовер

  •   Saroy
  •  640
  •  03.10.2018 11:45

Renault K-ZE: арзон электр кроссовер

Франциянинг Renault компанияси электрда юрадиган янги кроссоверни намойиш қилди.  Renault K-ZE деб номланган янги электромобиль арзон вариант сифатида тақдим этилмоқда ва яқин орада сотувга чиқарилади.

Renault K-ZE катта кўп функцияли дисплей, орқани кўрадиган камера ва бошқа қулайликлар билан таъминланган. Муҳандисларнинг таъкидлашича, Renault K-ZE кроссоверининг юриш захираси бир зарядкада 250 км (NEDC цикли бўйича). Янги машина иккиталик қувват олиш тизимига эга, шу боис уни оддий маиший розеткадан ҳам, ихтисослаштирилган қувват олиш станциясидан ҳам зарядлантириш мумкин.

ЎҚИНГ:Uniti One: тирбандликдан қўрқмайдиган электромобиль

Ички имкониятлари ва бошқа тавсифлари ҳақида гап кетадиган бўлса, бу борада  ишлаб чиқарувчи сукут сақламоқда. Лекин шу нарса маълумки,  Renault K-ZE Хитойнинг  e-GT New Energy Automotive Co компанияси томонидан йиғилади.

Хитой бозорида Renault K-ZE электромобили 2019 йилда чиқади.  2021 йилга келиб кроссовер халқаро бозорга ҳам чиқарилади. Аниқ нархи айтилмаяпти, лекин тахминан 9 минг доллар атрофида бўлади дейилмоқда. Бу  электрокарлар учун арзон нарх ҳисобланади.

ЎҚИНГ:DS 3 Crossback E-Tense: французларнинг электрокроссовери намойиш этилди