Республика Метрология хизматлари кўрсатиш марказининг сайти ишга тушди

Республика Метрология хизматлари кўрсатиш марказининг сайти ишга тушди

«Ўзстандарт» агентлигининг Республика Метрология хизматлари кўрсатиш маркази мурожаат этувчилар ва буюртмачиларнинг талаб-таклифларини инобатга олиб, уларга янада қулайлик яратиш мақсадида интернет тармоғида ўз расмий сайти— www.mxkm.uz фаолиятини йўлга қўйди.

Бу сайтда марказ фаолияти борасидаги янгиликлар билан танишиш ҳамда таклиф этилаётган интерактив хизматлардан фойдаланиш имонияти яратилди.

Метрология хизматлари кўрсатиш маркази метрология соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, бириктирилган ҳудудларда ва ўлчаш турлари бўйича ўлчашлар бирлилиги ва ишончлилигини таъминлаш, юқори аниқликдаги чиқувчи ва намунавий ўлчаш воситаларини сақлаш ва тегишли даражада сақлаб туриш, давлат метрология хизматини ривожлантириш, мавжуд юқори аниқликдаги ўлчаш воситалари ва усулларини такомиллаштириш, янгиларини яратиш, ўлчаш, назорат ва синаш воситаларини стандартлаштириш, ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш мақсадида давлат синовлари бўйича ишларни ташкил қилиш, ўлчаш воситаларини метрологик аттестатлаш, қиёслаш ва калибрлаш ишларини ташкил қилиш сингари вазифаларни амалга оширади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.