Ретро услубидаги тўртта мини-ўйинни фақат бугун бепул олиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  759
  •  16.12.2020 14:20

Ретро услубидаги тўртта мини-ўйинни фақат бугун бепул олиш мумкин!

SEGA шу йилнинг октябрида ўз юбилейи шарафига ретро стилида тўртта мини-ўйин тақдим этган эди. Компания ўшанда уларни «Ким улгурса кўчириб олсин» усулида бепул тарқатган, кейин барчасини ўчириб ташламоқчи эди.

ЎҚИНГ: Sega энди iOS ва Android учун бепул ретро ўйинларни тақдим этади

Лекин ўйинсоз компания геймерларга яна бир имконият беришга қарор қилди: бугун – 16 декабргача уларни текинга кўчириб олиш мумкин. Ўйинлар Steam дўкони орқали бепул тарқатилмоқда, қуйидаги рўйхатда уларнинг ҳар бири номига жойланган ҳавола орқали юклаб олиш саҳифасига ўтилади:

  1. Armor of Heroes – кўп фойдаланувчили танкли олишув.
  2. Endless Zone — Endless ва Fantasy Zone оламлари билан боғлиқ шутер.
  3. Streets of Kamurocho – афсонавий SEGA қаҳрамонлари билан кўча жанглари.
  4. Golden Axed – Golden Axe туркумининг қайта чиқаришга мўлжалланган, лекин бекор қилинган ўйиннинг босқичларидан бири.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мини-ўйинларнинг бепул берилиши бугун тунда тугайди, демак – шунгача олиб қўйишга улгуринг ва дўстларингизга ҳам бу ҳақда хабар беринг.

ЎҚИНГ: Epic Games авжига чиқди: Янги йил арафасида у нақ 15 та ўйинни бепул беряпти!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!