Рим папаси аккаунтидан модел қизнинг эротик суратига лайк босилди

  •   DiMaX
  •  2804
  •  22.11.2020 21:42

Рим папаси аккаунтидан модел қизнинг эротик суратига лайк босилди

Ватиканда бразилиялик модел Наталия Гариботтонинг эротик сурати остида «Рим папаси»дан лайк пайдо бўлиши билан боғлиқ ҳолат устидан текширув олиб борилмоқда. Бу тўғрида «РИА Новости» хабари асосида Sputnik нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Диний сабоқ ўртасида порно-ролик намойиш этилгани учун Zoom’ни судга беришди

«Биз юз берган воқеа бўйича Instagram’нинг компетент хизмати ёрдамида суриштирув ўтказяпмиз», – деган журналистларга ушбу ҳолат юзасидан берилган саволга Муқаддас тахт матбуоти хизмати раҳбари Маттео Бруни.

27 яшар Гариботтонинг Instagram’да 6 октябрь куни эълон қилинган суратида, модель калта юбка ва оқ чулкида мактаб ўқувчиси образида бўлган. Бир ҳафта олдин эса, ушбу суратга гўёки Рим папаси Франциск томонидан «лайк» босилган.

Эртаси куни лайк ғойиб бўлгани билан, аммо понтифик томонидан маъқуллаш белгиси қизғин салбий маънодаги муҳокамаларни туғдирди.

Ватикан Муқаддас тахт вакиллари бу воқеага мутлақо алоқадор эмасликларини қатъий маълум қилиб, ушбу масала юзасидан ижтимоий тармоқ маъмуриятига тушунтириш учун мурожаат қилганлар.

ЎҚИНГ: Telegram-каналда қизларнинг телефон рақами ва порнографик материаллар тарқатган шахс жазоланди

Буларнинг барчасига қарамай, версиялардан бирига кўра, ушбу лайк понтификнинг Instagram’даги расмий саҳифасини юритиш билан шуғулланувчи ходимлардан бири томонидан қўйилган бўлиши мумкинлиги, у бу ишни ўз саҳифасидан амалга оширишни, яъни қайта рўйхатдан ўтишни унутган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Натижада, Гариботто янада машҳур бўлиб кетди, Рим папаси Францискнинг душманлари эса ушбу ўнғай келиб қолган вазиятдан унинг номини булғаш учун фойдаландилар.

Сўнгги йилларда Муқаддас тахт интернетдаги фаолиятга, хусусан, ижтимоий тармоқларга айниқса катта эътибор қаратмоқда. Понтификнинг Twitter’даги аккаунти Рим папаси Бенедикт XVI давридаёқ, яъни 2012 йилда ишга туширилган. Франциск ушбу микроблогда биринчи хабарини Апостол тахтига сайланганининг бешинчи кунида жойлаган эди. Папанинг Instagram’даги @Franciscus аккаунти 2015 йилнинг мартида очилган ва бугунги кунда кузатувчилари сони 7,4 миллион кишига яқинлашган.

ЎҚИНГ: Ислом академиясида интернетдаги мафкуравий ва диний таҳдидларга қарши турувчи мутахассислар тайёрланади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!