Ривожланган давлат аҳолиси қайси компаниялар смартфонини ишлатмоқда?

Ривожланган давлат аҳолиси қайси компаниялар смартфонини ишлатмоқда?

Wave7 Research тақдиқот компанияси томонидан ўтказилган бозор таҳлили натижасида аниқланишича, Америка Қўшма Штатлари аҳолиси ишлатадиган мобил қурилмаларнинг 90% дан ортиғини ёки Apple, ёки Samsung смартфони ташкил қилади.

Бу ҳақида PCmag сайти хабар бермоқда.

Компания ҳисоботида айтилишича, Verizon ва T-Mobile операторлари томонидан сотилган смартфонларнинг мос равишда 94 ва 91% ини Samsung Galaxy ёки Apple iPhone'лар ташкил қилган.

Декабрь ойи байрам мавсумида тўрт асосий оператор — Sprint, AT&T, Verizon ва T-Mobile — сотган мобил қурилмалар орасида энг бозори гуллагани Apple iPhone 11 бўлган. Samsung'нинг энг харидорбоп қурилмаси эса Galaxy S10 эканлиги аниқланган.Бундай кўрстакичга асосий сабаб шуки, глобал бозорда мавжуд бўлган кўплаб таниқли брендларнинг қурилмаларини операторлар дўконларидан топиш қийин. Тўғри, Motorola, LG ва Google мобилларини операторлар савдо расталаридан топиш мумкин, лекин уларнинг савдоси унчалик ҳам чаққон эмас.

Google Pixel'лар операторлар смартфон бозорининг 2—4% ини ташкил қилган бўлса, OnePlus'га T-Mobile дўконларида 2.3% лик улуш тегди.Америкаликлар камдан-кам ҳолларда қулфдан чиқарилган (оператор танламайдиган) смартфон харид қилишади. АҚШликларнинг аксарияти телефон харид қилишдан ҳам олдин оператор танлайди. Сўнг танланган оператор дўконига боради. У ердаги таклифларнинг аксариятини эса энг сўнгги Galaxy ёки iPhone флагманлари ташкил қилади.

Бироқ симсиз препейд хизмати борасида бир қадар хилма-хиллик кузатилган. Масалан, T-Mobile'нинг Metro брендида Samsung, LG ва Motorola'лар декабрь ойининг биринчи ярмида энг кўп сотилган бренд бўлган. Sprint'нинг мобил виртуал тармоқ оператори Boost Mobile'да эса iPhone ва Samsung Galaxy'лар энг кўп сотилган топ тўрт қурилма бўлган бўлса, LG Stylo 5 ушбу рўйхатда бешинчи бўлди.Oppo, Realme ва Xiaomi каби брендлар Европа бозорига шиддат билан кириб бораётган бўлишига қарамай, уларни АҚШда топиб бўлмайди. Wave7'нинг ҳисоботида берилган маълумотларга таянадиган бўлсак, бу компаниялар билан вазият яқин фурсатларда ўзгаришини кутмасак ҳам бўлади.

Америка бозорига кириб бориш учун улардан бир неча миллиард долларлик реклама кампанияси талаб қилинади.

ЎҚИНГ: UzMobile'нинг қўпол, Beeline'нинг таъмагир оператори билан суҳбатлашдик

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.