Р.Кушербаев: «Mening fikrim» порталининг иш беришига ишончим ўлган

  •   DiMaX
  •  357
  •  19.02.2021 10:27

Р.Кушербаев: «Mening fikrim» порталининг иш беришига ишончим ўлган

Куни кеча биз IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни текин қилиш ҳақидаги жамоатчилик мурожаати «Менинг фикрим» порталида керакли овоз тўплаганига қарамай, бир йилдан буён эътиборсиз қолаётгани ҳақида блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг фикрларини келтирган эдик. Депутат Расул Кушербаев ушбу портал бўйича кўп фикрлар бўлаётгани ҳақида ўзининг Telegram-каналида тўхталиб ўтди.

ЎҚИНГ: Автожарималар тўғрисида маълумотни энди онлайн тарзда – осон ва бепул олинг!

«Очиғи, танқидларни инкор этиш қийин. Хатто мен ҳам бошда Президент томонидан ушбу портални ташкил этиш ҳақида ташаббус кўрсатилганида кўп нарсаларни умид қилганман.

Лекин бизда Президентнинг таклиф ва ташаббусини «қалпоқ» қилиб амалга ошириш амалиёти зўр ишламайдими: бузма, деса бузишади, текширма, деса текширишади, тадбиркорни бошингда кўтар, деса уни бошига чиқишади. Шунданми бу портал ҳам кўзга чиройли кўринадиган, қулоққа хуш эшитиладиган бўлди, лекин одамларга фойдаси...

Хуллас депутат сифатида портални танқид қила олмайман, тилим бору ҳаққим йўқ. Бироқ оддий фуқаро сифатида айтсам бу портални иш беришига ишончим ўлган, уни борлиги бугун эсимга тушди», деб ёзади депутат.

ЎҚИНГ: Бир йилга чексиз Telegram, YouTube, Tas-IX, қўнғироқлар ёки ижтимоий тармоқлар керакми?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!