«ROBO CODERS 2019» танлови: ғолибларга ноутбук, қолганларга смартфон ва ўқув курсига йўлланма

  •   DiMaX
  •  516
  •  25.02.2019 13:43

«ROBO CODERS 2019» танлови: ғолибларга ноутбук, қолганларга смартфон ва ўқув курсига йўлланма

Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизда «ROBO CODERS 2019» танлови ташкиллаштирилди. Кеча – 24 февралда унинг ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди, деб ёзади Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

ЎҚИНГ: Тошкентда болаларга дастурлаш ва робототехникани ўргатувчи RoboCraft курслари очилмоқда

Танловда ғолиблар уч хил талаб асосида танланди. Яъни 15-20 ёшлилар ўртасида учта, 21-25, 26-30 ёшгача бўлганлар орасида ҳам учтадан ғолиб аниқланди. Шунингдек, тўққизта фахрли ўрин соҳиблари ҳам маълум қилинди.

26-30 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида Саиджалол Ҳасанов, 21-25 ёшгача Сирожиддин Абдукаримов, 16-20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Назарбек Болтабаев биринчи ўринни эгаллади.

Кўрсатилган ҳар бир ёш орасидаги биринчи ўрин соҳибига HP 250 G6 i3-6006 4/500, иккинчи ўринга Acer Extensa EX2519 N3160 4/500 русумли ноутбуклар топширилди. Учинчи ўрин эгалари эса сўнгги русумдаги смартфонга эга бўлди.

Танлов доирасида «Энг оддий алгоритм», «Энг моҳир дастурчи», «Энг ёш дастури» каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

– Иштирок этиб, ғолиб бўла олмаганлар сертификат билан тақдирланади, – дейди «Mirzo Ulugbek Innovation Center» директорининг биринчи ўринбосари Орифжон Файзиев. – Марказимиз яқинда АКТ соҳасида қисқа муддатли курслар очади. Улар бу дарсларда бепул иштирок этиши мумкин. Бу курслар Жиззах вилоятида бошланади. Йил давомида босқичма-босқич бошқа вилоятларда ҳам ташкил этамиз. Бу ўқув курслари орқали икки минг нафар истеъдодли ёшларни қамраб олиш мўлжалланмоқда.

Дарвоқе, қизиқувчилар учун яна битта танловга қабул давом этмоқда...

ЎҚИНГ: «RoboCUP» телевизион мусобақасида қатнашиб, Хитойга йўлланма ва университетга кириш учун имтиёзга эга бўлинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.