«ROBO CODERS 2019» танловида қатнашиб, ноутбук ва смартфонлар ютиб олинг!

  •   DiMaX
  •  741
  •  06.02.2019 12:49

«ROBO CODERS 2019» танловида қатнашиб, ноутбук ва смартфонлар ютиб олинг!

Жорий йилнинг 4 февралидан «ROBO CODERS 2019» танлови бошланган. Танлов робототехника учун дастурлаш соҳасида иқтидорли ёшларни аниқлаш учун ўтказилади. Бу хусусда Мирзо Улуғбек инновацион маркази расмий сайти хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Инновация маркази логотипини ўзгартирди

 Хабарга кўра, дастурлаш тажрибасига эга, 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган исталган талабгор ушбу танлов иштирокчисига айланиши мумкин.

Танловнинг асосий вазифалари қуйидагилар:

  • ахборот технологиялари соҳасида иқтидорли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш;
  • ёшларнинг ишбилармонлик фаоллигини ривожлантириш.

Танловда «ROBO CODERS 2019» республика танловини ўтказиш тўғрисида НИЗОМда белгиланган тартиб асосида ариза топширган ёшлар иштирок этишлари мумкин.

Иштирокчиларни рўйхатга олиш 2019 йилнинг 4 февралидан 15 февралига қадар muic.uz расмий сайтида амалга оширилади.

ЎҚИНГ: Тошкентда болаларга дастурлаш ва робототехникани ўргатувчи RoboCraft курслари очилмоқда

«ROBO CODERS 2019» танлови дастури учта номинация доирасида 9 та совринли ўринларни ўзида жамлаган:

Шунингдек, қуйидаги номинацияларга кўп сонли рағбатлантирувчи совринлар тақдим этилади:

  • Энг тез кодер;
  • Энг содда алгоритм;
  • Энг ёш дастурчи.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги кўмагида ўтказилмоқда.

Танлов ташкилотчилари:

  • Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Мирзо Улуғбек инновацион маркази дирекцияси» МЧЖ;
  • Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети;
  • «ROBOTICS LAB FUTURE TECHNOLOGY COMPANY» МЧЖ.

Иштирокчиларни рўйхатга олиш muic.uz ҳаволаси орқали амалга оширилади. Батафсил маълумотни +998 71 238 99 44 телефон рақамига қўнғироқ қилиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: АКТ йўналишидаги янги университет!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.