«RoboCUP» телевизион мусобақасида қатнашиб, Хитойга йўлланма ва университетга кириш учун имтиёзга эга бўлинг!

  •   DiMaX
  •  1917
  •  22.02.2019 14:10

«RoboCUP» телевизион мусобақасида қатнашиб, Хитойга йўлланма ва университетга кириш учун имтиёзга эга бўлинг!

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш Улуғбек жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда юртимиздаги иқтидорли ёш робототехниклар ўртасида «RoboCUP» телевизион мусобақасини эълон қилади. Бу ҳақда мазкур вазирликнинг расмий сайти хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Оила қуришни истаган робот – Саудия фуқароси София сингилли бўлди! (+видео)

«RoboCUP» мусобақаси Робо сумо ҳамда Робо футбол йўналишдан иборат бўлиб, 2 ёш тоифаси ўртасида ўтказилади.

Робо сумо йўналиши ардуино платформасида ясалган, ўзини ўзи бошқарувчи 16 та робот ўртасида ўтказилади. Ушбу йўналишда қатнашиш учун 2 кишидан иборат бўлган жамоа ўз роботини ясаши керак. Мусобақа ғолиблари Хитойда бўлиб ўтадиган Аsian Science Camp оромгоҳида қатнашишлари учун йўлланма берилади.

Робо футбол йўналиши Lego конструкторларида ясалган роботлар ўртасида ўтказилади. Мусобақа ғолиблари Тошкент шаҳридаги Турин Политехника университетига кириш учун 30% қўшимча балларга эга бўлади ҳамда эсдалик совғалари топширилади.

Мусобақага қатнашиш учун барча жамоалар онлайн ариза тўлдиришлари талаб этилади. Аризалар 2019 йилнинг 5 мартига қадар reg.mininnovation.uz сайти орқали қабул қилинади.

Йилнинг энг инновацион лойиҳасида иштирок этинг!

ЎҚИНГ: Бугун – инсониятга робот танитилган ва робот илк бор қотиллик қилган кун!