RoboKidz Education Қозоғистонда бўлиб ўтган роботехника чемпионатида иштирок этди

RoboKidz Education Қозоғистонда бўлиб ўтган роботехника чемпионатида иштирок этди

3—4 июль кунлари Остонадаги Экспо марказда World Robot Olympiad (WРО) номи остида миллий мусобақа бўлиб ўтди. Чемпионатда бутун мамлакатнинг 300 нафардан ортиқ мактаб ўқувчилари иштирок этди, деб ёзмоқда Daryo.uz.

Ўзбекистондаги RoboKidz Education роботехника мактабининг жамоаси ҳам тадбирга таклиф этилди ҳамда чемпионатда иштирок этишга муваффақ бўлди. 


Беллашув миллий бўлишига қарамасдан ҳақиқий эҳтиросларга бой бўлди. Болалар бир неча ҳафта давомида ушбу тадбир учун тайёргарлик кўрди: ўз роботларини ўйлаб топди, дастурлаштирди ва ясади. Натижа эса ўзини оқлади: меҳмон сифатида таклиф қилинган RoboKidz жамоаси (Николай Кан ва Станислав Ем) мусобақада муносиб иштирок этиб, фахрий иккинчи ўринни эгаллади.