Робот Hexa: митти боғбон қисқичбақами ёки ўргимчак?

  •   Saroy
  •  1093
  •  14.07.2018 13:47

Робот Hexa: митти боғбон қисқичбақами ёки ўргимчак?

Робот Hexa ҳақида аввал ҳам ҳикоя қилгандик. Қурилма ўргимчакка ўхшайдими ёки денгиз қисқичбақасига, бу ҳақда ҳам баҳс бўлганди. Уни турли вазифаларни бажаришга дастурласа бўлади, масалан, дастурчилар  ушбу гексаподни елкасида гултувак олиб юришга ва кучи етканча гулни парваришлашга ўргатишди. 

Лойиҳа асосчиларидан бири Тяньци Сан (Tianqi Sun) корпуснинг устки панелини Эхеверия гули экилган тувак билан алмаштирди. Робот ўзи мустақил равишда гултувакни қуёш нурига олиб чиқади. Гул етарли даражада ёруғлик олгач,  Hexa яна сояга қайтади.

ЎҚИНГ:Ёш миллионер киберкостюм яратдиАгар тувакдаги тупроқ қуриб қолса, гексапод жиззаки бўлиб қолади ва ўзига эътибор талаб қилади (тупроқ ҳолатини қандай аниқлаши айтилмаган). Аммо, суғоришга ҳожат бўлмаганда митти боғбон уй соҳиби билан ўйнаши, “рақс”га тушиши мумкин

ЎҚИНГ:Qbofly «ақлли» ва жуда ёқимтой ҳаво шариРобот яратувчилар Vincross компаниясини таъсис этишди ва  энди расмий сайтда Hexa’ га буюртма бериш мумкин. Нархи 950 доллар. Бундан бир йил аввал Kickstarter’да нарх 500 доллардан бошланган эди.

Тяньци Сан “гул етиштирувчи”  лойиҳасининг барча тафсилотларини очгани йўқ, аммо ташаббускорлар гул ўстириш учун тувакни 3D-принтерда нусхалаб, ўзларининг версиясини яратиш имконига эгалар.

ЎҚИНГ:Қозоғистонлик мактаб ўқувчиси фикр кучи билан бошқарилувчи машина ихтиро қилди

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!