Робот лох-несс махлуқи мавжуд эмаслигини исботлади

Робот лох-несс махлуқи мавжуд эмаслигини исботлади

Бир гуруҳ олимлар Шотландиядаги Лох-Несс кўлида яшовчи афсонавий махлуқ ҳақидаги уйдирмаларга ойдинлик киритиш мақсадида махсус роботни ишга солди. Натижаларга кўра, кўлнинг энг чуқур жойида ҳам маҳлуқ йўқ эканлиги исботланди. Бу ҳақида Sky News хабар тарқатди.

Тадқиқотлар

Loch Ness Project тадқиқотчилари кўлга сув ости рельефини бошидан оёқ ўрганиш мақсадида махсус снанер қилувчи “ақлли” қурилмани туширишди.

Munin номли мазкур робот сув остида ҳам юқори тиниқликда суратга олиш имконига эга. Махлуқни топиш учун қурилмага гидролокатор ўрнатилди. У энг паст овозларни ҳам илғай олади.

Махлуқ мавжудми?

Лойиҳа бошлиғи Эдриан Шайннинг таъкидлашича, робот кўл остини, махлуқ яшириниши мумкин бўлган жойгача тўлиқ текшириб чиққан. Аввалари кўлнинг 230 метр чуқурликдаги қисмида ўша жонзот яширинган бўлиши мумкинлиги ҳақида фаразлар мавжуд эди. Текширув турли экстремал шароитларда ўтказилди. Бироқ, изланган нарса топилмади. Тадқиқотчилар у ердан фақат иккинчи жаҳон урушидан қолган бомбардировкачи ва юз йиллик балиқчилар қайиғини топишган, холос.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.