Робот София жами миллион долларлик суратларини сотди – автопортрети $688 мингга кетди!

  •   DiMaX
  •  471
  •  30.03.2021 17:31

Робот София жами миллион долларлик суратларини сотди – автопортрети $688 мингга кетди!

Одамсимон кўринишга эга София роботининг Sophia Instantiation номли автопортрети бир-бирининг ўрини босмайдиган токенлар кўринишида 688 минг долларга сотилди. Бу тўғрида Korrespondent.net хабарига таяниб Daryo нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: $6 миллионга сотилган 10 сониялик видеонинг сири нимада?

Картина Eterna Capital блокчейн-инвестиция шериги ва рассом Андреа Боначето кўмагида яратилган. Айнан у роботнинг ёрқин ва ранг-баранг портретини яратиб, ушбу жараённи бошлаб берган. София ўзининг ташқи кўринишини чиза олиши учун портрет аввалига унинг нейрон тармоқлари орқали қайта ишланган.

Таъкидланишича, бу шунчаки картина эмас. Бу — давомийлиги 12 сония бўлган видеоролик ҳисобланиб, унда Боначетонинг портрети Софиянинг суратига айланиши намойиш этилган. Лотдан нафақат клип, балки роботнинг портрети ҳам ўрин олган. Уни 888 ники остидаги крипторассом сотиб олган бўлиб, у ўз харидидан сўнг, этлари жимирлаб кетганини таъкидлаган.

Аукционда бир нусхада сотилган автопортретдан ташқари, Софиянинг 30 нусхадан иборат бошқа ишлари ҳам бўлган — ўзини яратган инсонлар портретлари: Дэвид Хенсон ва Бен Гертцел. Уларнинг нархи 2,5 мингдан 3 минг доллар оралиғида бўлган. Умумий ҳисобда София миллион доллар ишлаб топган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил март ойидаги интервьюсида София одамларни йўқ қилишини айтган эди. Кейинчалик, 2021 йил апрелида АҚШ телевидениесидаги чиқишида дунёни эгаллаш истаги ҳақида ҳикоя қилди, бироқ бу ҳазил эканлигини қўшиб қўйган эди.

ЎҚИНГ: РОБОТЛАР ИСЁНИ – БУ СИЗГА ФАНТАСТИКА ЭМАС

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.