Робот-сувилон ишлаб чиқилди

Робот-сувилон ишлаб чиқилди

Норвегиянинг Kongsberg Maritime компанияси мутахассислари ишлаб чиққан сув остида сузувчи антиқа кўринишдаги робот-илонни намойиш этди. Лойиҳа денгиз текширувлари ва техникалар таъминотига кўмаклашиш мақсадида яратилган. Бу ҳақида компания расмий сайти маълум қилди.

Худди илон каби

Маълумотларга кўра, компания мутахассислари Eelum роботи лойиҳаси устида 10 йилга яқин илмий изланишлар олиб борган. Мазкур янги қурилма сув ости тадқиқотларини ўтказиш учун ишлатилаётган улкан ва қимматбаҳо техникаларнинг ўрнини босиши режалаштирилмоқда.

Робот-илон ўзининг қайишқоқлиги ва пишиқлиги сабабли ноқулай объектларни ўрганишда катта қийинчиликка учрамайди. Қурилма махсус пульт воситасида масофадан туриб бошқарилади.

Функциялари

Робот асосан маҳаллий тадқиқотлар учун ишлаб чиқилди. Шунингдек, у денгиздаги бузилган техникаларнинг сув ости қисмида таъмирлаш ишлари бораётган чоғда ёритиб бериш, тасвирга ва расмга олиш каби вазифаларни ҳам бажара олади. Шунингдек, вентилни бураш, қопқоқ ўрнатиш имконига ҳам эга.

Дастурчилар мазкур ихтиро сув ости инспекцияси учун сарфланадиган ортиқча чиқимларни кескин камайтиришга хизмат қилишига умид қилмоқда.

Мазкур қурилма ҳақидаги махсус видеони Youtube.com`да томоша қилишингиз мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!