Робот-тунец: балиқ тўдаларини ортидан эргаштиради

  •   Saroy
  •  663
  •  17.09.2018 12:48

Робот-тунец: балиқ тўдаларини ортидан эргаштиради

Нижний Новгородлик олимлар тунец сунъий балиғини яратишди, у ўз қавми тўдасини ортидан эргаштира олади.

Балиқ-роботни ташқи кўринишдан қараганда ўз қавми вакилларидан асло ажратиб бўлмайди. Сузиш қанотлари, думи, танаси кўкимтир рангда бўлган робот-балиқни тунецлар ўз тўдасига жуда осон қабул қилади. Робот яратувчилари, яъни Нижегород Давлат  университети олимларининг таъкидлашича, робот балиқни тирик балиқлардан на радарлар ва на одамлар ажрата олади.

ЎҚИНГ:Яна роботлар: улар энди мактабларда муаллимлик ҳам қилишмоқда

Робатнинг асосий модели кўз-фотокамера, сузиш қанотида мониторлар ва дум қисмида яширин двигатель билан жиҳозланади. Шунингдек, олимлар сунъий балиқ комплектациясига вазиятни аниқлайдиган тизим ва геофизик датчиклар ҳам қўшмоқчи. Балиқнинг ташқи кўринишини буюртмачининг хоҳишига  қараб ўзгартирса бўлади.

Бундай роботларни сувга тушириб, балиқлар тўдасини бемалол бошқарса бўлади. Янги қурилма  «Армия-2018» анжуманида намойиш қилинди,  биринчи амалий синов 2018 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтади. Бу вақтга келиб ННДУ ходимлари балиқ-робот корпусининг силикондан 3D нусхасининг технологик тизимини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда  

ЎҚИНГ:Ўргимчак-роботлар: уларни сиз пайқамайсиз ҳам

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!